Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
39.10K
Kanalning ta’rifi
Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
2
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 12
2024-02-02 14:51:24
Тайинлов
Бугун олий таълим ва телевидение соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди. Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди. Аввалги вазир
Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар этиб тайинланганди.
Бош вазир котибияти раҳбари
Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги раиси этиб тайинланди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон МТРКга раҳбарлик қилиб келган
Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди.
Yoshlar kundaligi
16.9K viewsedited 11:51
2024-02-02 12:46:16
Хитой уйга вазифаларни текширишнинг янги босқичида. Биз-чи? Yoshlar kundaligi
18.7K viewsedited 09:46
2024-02-02 11:57:38
ТАЙИНЛОВ
Арзиқулов Тўрақул Содиқович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.Тиббиёт фанлари доктори Т. Арзикулов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментида масъул лавозимда фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Yoshlar kundaligi
17.3K viewsedited 08:57
2024-02-02 11:30:01
#Ретросурат
Нурафшон (аввалги Тўйтепа). 1998 йил.
Орадан 26 йил ўтибди. Хўш, сиз бу жойни танидингизми?
Yoshlar kundaligi
16.7K views08:30
2024-01-28 11:19:17
#Кайфият
Айтилиши русча бўлгани билан мусиқаси ва эшитилиши ғирт ўзбекча қўшиқ
Yoshlar kundaligi
21.2K views08:19
2024-01-28 05:33:01
#Туйғу
Мен ҳоридим ғамингни ёзиб,
Узилгудай умрим торлари.
Юрагимга кирмоқда босиб,
Ҳўв, тоғларнинг совуқ қорлари.
Шеър Усмон АзимОбраз: ЗилолаҲакимжонова
Фото: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
16.4K viewsedited 02:33
2024-01-27 13:19:43
#Челленж
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!Юртим тинчлигига кўз тика кўрманг,
Бу юртнинг обрўси кўкка етгуси.
Андиша қилганни қўрқоққа йўйманг,
Жим туриб енгмоқлик, мардлик белгиси. "Ёшлар кундалиги" бошлаб берган "
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!" мавзусидаги челленж
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан давом эттирилди.
Челленж навбати
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига берилди.
Yoshlar kundaligi
19.1K viewsedited 10:19
2024-01-27 06:09:02
#Туйғу
...Аммо ҳали яшамадим: ҳозирландим, чоғландим,
Балки бир висол онида минг бор балққан қуёшим.
Ҳеч ишонманг, сочларимни тунга бўяб олганман,
Лек, ўттизга кирганим йўқ, балки мингдадир ёшим.
Шеър ва образ: Шодмонқул Салом Фото: Отабек Турсунқулов Yoshlar kundaligi
17.1K viewsedited 03:09
2024-01-26 19:28:32
#Челленж
Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!
Бу тарих, бу миллат, бу Ватан бизники ва уни ҳеч кимга оёқости қилдириб қўймаймиз!
"Ёшлар кундалиги" махсус челленж бошлади ҳамда
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимига чақириқ ташлади.
Қани, маънавиятчилар, челленж навбати сизники! Yoshlar kundaligi
26.6K views16:28
2024-01-26 14:25:51
#Муҳокама_учун_мавзу
Ёшларнинг телефонида нима бор?
Бугун ахборот олами дунёни ларзага солаётган бир вақтда ёшларни ахборот хуружларидан асраш борасида нечоғли бош қотиряпмиз? Сир эмас, балоғат ёшига яқинлашаётган ўғил-қизларимизнинг ижтимоий тармоқларда фаоллигига тўлиқ тўсиқ қўйиб бўлмай қолди. Масалан, сиз фарзандларингизнинг
facebook, Instagram, TikTok,Telegram каби (агар бўлса) ижтимоий тармоқларидаги профилига қўйилган суратларни ҳеч кузатганмисиз?
Яқинда ўзим аъзо бўлган бир гуруҳни кузатдим. Ишонасизми, қўйилаётган хабарлар, турли видео ва лавҳалар эътиборимни асло тортмади. Ана шу маълумотларни жойлаётганлар ким эканига қизиқдим. Ёшгина бир йигитнинг профилини (маданиятсизлик бўлса ҳам) безбетлик билан титкиладим. Афсуски, ҳали вояга етмаган бола юзларига... у ёғини айтолмайман. Қолган суратлари ҳам ундан қолишмайди.
Кейин у билан тенгқур фарзандим, жиянларимнинг профилини кузатдим. Билдимки, (балки ўтиш даврида ана шундай суратларни қўйиш бир ҳою ҳавасдир) уларнинг руҳиятида анча ўзгариш содир бўлибди. Ўйлаб қоласан киши, биз ота-оналар иш, тирикчилик деб фарзандларимизнинг келажагини бой бериб қўймаяпмизми?
Сиз-чи? Дилбандларингизнинг телефонини охирги марта қачон кўздан кечирдингиз?
Нигора Ўролова. Yoshlar kundaligi
15.3K viewsedited 11:25