Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.16K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-03-30 09:33:52 ​​​​ ОЯТАЛ КУРСИ ҲАҚИДА

Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади

Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири

Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди

Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди

Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ

Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади

Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади

Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган

Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади
8.2K views06:33
Ochish/sharhlash
2023-03-29 18:34:32 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
36 - қисм

#36— – Абу Суфён фитнаси
4.8K viewsedited  15:34
Ochish/sharhlash
2023-03-29 02:44:04
Аёлингизни қадрланг!

Айниқса Рамазонда икки ҳисса қадрига етинг
5.3K views23:44
Ochish/sharhlash
2023-03-28 17:29:26 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
35 - қисм

#35— – Маънавият сепи
7.2K viewsedited  14:29
Ochish/sharhlash
2023-03-28 10:18:41 АЁЛЛАР УЧУН ШАРИЙ 30 ТА ҚАЙТАРИҒ!!!



1) Соч улаш.
2) Татуировка (татуаж), қош териш ва тердириш.
3) Атир сепиб кўчага чиқиш;
4) Номаҳрам эркакларга зийнатларини кўз- кўз қилиш;
5) Эри чақирганида, монеълик қилиш;
6) Эри билан орасидаги нозик муносабатларни бошқаларга айтиш;
7) Эри сафарга кетмаган, ёнида бўлган кунлари изн олмасдан рўза тутиш;
8) Эрига осийлик қилиш;
9) Уйидан эрининг изнисиз бировга нарса бериш;
10) Сабабсиз эридан талоғини сўраш;
11) Қариндош - уруғларга ҳурматсизлик қилиш;
12) Номаҳар эркак билан хилватда қолиш;
13) Номаҳрам эркаклар билaн қўл бериб кўришиш;
14) Номаҳрамларга қараш;
15) Эркакларга ўхшашлик (кийиниш, феъл - атворда, соч турмагида эркакларга тақлид қилиш);
16) Бегона аёлнинг сифатларини эрига айтиш;
17) Аёл кишининг авратига қараш;
18) Маҳрамсиз сафарга чиқиш;
19) Ҳожатсиз кўчага чиқиш;
20) Мусибат пайтида ўкириш, юзига уриб йиғлаш, кийимларини йиртиш;
21) Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулм қилиш;
22) Уч кундан кўпга ўз яқинларидан аразлаш;
23) Жанозага эргашиш;
24) Қабрларни зиёрат қилиш, агар қилса ҳам, талвасага тушиш, қабрни қучоқлаш, куфр сўзларини айтиш;
25) Силаи раҳмни кесиш;
26) Коҳин, фолбин, мунажжимларга бориш;
27) Фарзандларини қарғаш;
28) Хизматчиларга озор бериш;
29) Қўшниларга азият бериш;
30) Эридан бошқасига уч кундан кўп аза тутиш.
Эри учун тўрт ой ўн кун тутиши шарт. Шулардан шариъат қатъий қайтаради. Муслима опа -сингиллар! Юқоридаги қайтариқларни содир этишдан эҳтиёт бўлинг! Чунки улар дўзахга тушиш сабабларидир! Аллоҳ ва Унинг Элчиси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганларига амал қилмай, гуноҳ қилган бўлсангиз, истиғфор ва тавбани лозим тутинг! Нимага бу қайтариқлар айнан аёллар учун, деманг!
«Аёл киши - жамиятнинг қалби! Аёл миллатнинг тарбияловчиси! У қандай бўлса, жамият ҳам шундай бўлади!».
9.9K viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash
2023-03-27 19:16:52 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
34 - қисм

#34— – Али р.а нинг хонадонида порлаган қуёш
10.4K viewsedited  16:16
Ochish/sharhlash
2023-03-27 02:04:09
Ота онангизни рози қилмасангиз, қилаётган ибодатларингиз ўзингизни чарчатишдан бошқа ҳеч нарса эмас!
9.1K views23:04
Ochish/sharhlash
2023-03-26 18:13:24 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
33 - қисм

#33— – Фаришталар бир сафда
4.5K viewsedited  15:13
Ochish/sharhlash
2023-03-26 03:19:05 Бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди.

Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли:
-«Ҳайтингиз муборак бўлсин азизим!» - дея дастурхонга сузиб келган таомнинг ичида фул (ловия) дан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб:
- «Сенга ҳам»-дебдию, овқатни ея бошлабди.
Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи:
-« Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейди-ю,мен эса ловия еб ўтиришим керак..» - дея ҳасрат қила бошлабди.

Дунё кўзига тор куриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия
пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва :
-«Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин»- деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...

Бу ҳолни кўрган камбағал кўзларига ёш олиб:
- « Розиман эй Раббим, берган насибангга розиман»-деганича уйига кириб кетибди.

Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг, чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир..

Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир!!!

Муҳими берган кунига, ризқига, неъматларига- шукрни унутиб қўйманг.

Шавкат Абдураҳмонов
5.7K viewsedited  00:19
Ochish/sharhlash
2023-03-25 18:56:34 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
32 - қисм

#32— – Бадр жангининг сабаби
6.9K viewsedited  15:56
Ochish/sharhlash