Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Kechki
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 507.49K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 423

2021-12-03 19:48:18 Ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими шаффофлашади. Бу нима беради?

ИИВ ЙҲХББ кеча ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими хусусий секторга ўтиши, мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилганини маълум қилди.

Бу нима дегани?

Ҳозирда ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш энг осон бўлган давлатлардан бири. Бу осонлик кўпроқ коррупция устига қурилган тизим туфайли. Бу худди институтга кирган ҳар бир талаба ўқиса ҳам, ўқимаса ҳам якунда албатта диплом олишига ўхшайди. Имтиҳонга кирганлар якунда албатта ҳайдовчилик гувоҳномасини олади, ҳайдашни билган ёки билмаганидан қатъи назар.

Бу эса имтиҳонГАЧА ва имтиҳондан КЕЙИНги қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқаради:

Имтиҳонгача — автомактабларнинг асосий рақобати сифат учун эмас, фақат нарх ва одатда ГАИ билан “ўртакашлик”ка қараб шаклланган.

Имтиҳондан кейин — малакасиз ҳайдовчилар туфайли йўлларда автоҳалокатлар ва асаббузарликлар кўп.

Агар ҳайдовчилик имтиҳонлари шаффоф ва коррупциядан холи бўлса, яъни пул ёки таниш-билиш орқали “права” олишни имкони бўлмаса, автомактаблар бозори сифат босқичига чиқади. Энди автомактаблар қанчалик “решала” эканлиги билан эмас, балки қанчалик ўқувчиларини яхши ўқитиб, имтиҳондан ўтказаётгани билан мақтанишни бошлайдилар. Бу эса ўз-ўзидан йўлларда малакали ва маданиятли ҳайдовчилар сони кўпайишига олиб келади.

Хавотирлар нимада?

Энг қизиғи хабар сўнггида ЙҲХББ автомактаблар маъмуриятига мурожаат қилиб, ўз ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатиб, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш масаласига масъулият билан жиддий эътибор қаратишларини сўради. Нега бўлғуси ҳайдовчиларга эмас, айнан автомактабларга мурожаат қилинди?

Сабаби оддий.

Агар имтиҳон тизими шаффофлашса, ўз-ўзидан жуда кўпчилик имтиҳондан йиқилишни бошлайди. Хориждаги танишларимиздан кўп эшитганмиз, агар етарли малакаси бўлмаса, керак бўлса 10 марталаб имтиҳон топширади, арзимаган хатолар учун ҳам йиқилади.

Энди тасаввур қилинг, бизда ҳам оммавий имтиҳондан йиқилишлар бошланса, аҳолининг катта эътирози автомактабларга қаратилади. Яхши ўқитмаганлигидан, ёки бошидаги "ваъдалари" бажарилмаганидан шикоят қилишади. Натижада янги имтиҳон марказларига нисбатан “аввалги тизим яхши эди” деган мазмунда турли провокациялар ҳам бўлиши мумкин. Чунки сифатли ўқитиш осон ва арзон эмас, айримларга ундан кўра аввалгидек келишиб яшаган маъқул кўринади.

Шу сабабли ЙҲХББ автомактабларни олдиндан огоҳлантирмоқда: ўқувчиларни ҳозирда яхшилаб ўқит, эртага қийналиб юрма, дегандек.

Лекин бир нарса аниқки, бу каби шаффоф тизим ҳақиқий автомактаб ва фидойи автоинструкторларга катта фойда олиб келади. Чунки имтиҳонда фақат билим талаб қилинишни бошлагандан кейин, уларнинг обрўси ошиб кетади, бозорда талаб ошади.

Танганинг бошқа томони

Ушбу тизим ҳақиқатда яхши ишлаши учун, имтиҳон оладиган хусусий марказларга лицензия бериш масаласи ҳам жиддий назорат қилиниши керак. Агар соҳада тажрибаси ёки етарли технологияси бўлмаган дуч келган одам имтиҳон маркази очиб кетаверса, унда Али Хўжа, Хўжа Али бўлади, ҳеч нарса ўзгармайди. Айни мана шу масалада Ҳукумат қатъий позиция кўрсатиши керак. Йўқса, барчаси бефойда бўлади, худди хусусий "техосмотр" тизими каби.

Тўғри, ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, булар шунчаки ИМҲО холос. Янги имтиҳон тизими қай даражада кутилган натижани беришини биргаликда кузатамиз.


@xushnudbek
114.6K views16:48
Ochish/sharhlash
2021-12-03 16:02:10 Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

ТДТУ Термиз филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича янги Институтда ўқишни давом эттиради ҳамда уларга ўқиш якуни бўйича Институт дипломи берилади.

Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 288 “а”-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилди.


@xushnudbek
117.9K views13:02
Ochish/sharhlash
2021-12-03 15:05:06
Адлия вазирлиги жорий йилги «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхатини эълон қилди. Булар:

● Дониёр Ғаниев – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати;

● Муҳримхон Аъзамхўжаев – “Daryo” нашри бош муҳаррири, блогер;

● Азиза Умарова – блогер, иқтисодчи ва сиёсатшунос;

Зафарбек Солижонов – блогер, ҳуқуқшунос;

● Дилшод Ашуров – Нотариал Палата раиси;

Наима Ядигарова – Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи;

Умидбек Ҳакимов – Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи;

Исатай Алдабергенов – Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи;

Акмалбек Алимов – Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи;

● Нилуфар Назарова – Қашқадарё вилояти юридик техникуми директори ўринбосари;

● Муҳайё Ахмедова – Янгиҳаёт туманидаги 303-мактаб ўқитувчиси;

● Леонид Хван – Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг бўлим бошлиғи;

● Нуриддин Муродов – Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари.


@xushnudbek
112.1K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-12-03 14:57:18
Yangi yil — ajoyib sovg’alarni qo’lga kiritish fursati!

TASHKENT INDEX yangi bayramoldi aksiya boshlangani haqida ma’lum qiladi.

Mutlaqo qulay va oson shartlar:
0% boshlang'ich to'lov, 18 oy muddatiga.
15% boshlang’ich to’lov, 36 oy muddatiga.

O’zingizga ma’qul kelganini hoziroq tanlang va yangi yilni yangi biznesingiz bilan kutib oling.

Bu yilgi ishni keyingi yilga qoldirmang!
Shoshiling! Aksiya muddati cheklangan.

[читать на русском языке]

Batafsil ma’lumot:
www.mimar.uz
+998559009999

Facebook | Instagram | Telegram
__

Reklama
83.9K views11:57
Ochish/sharhlash
2021-12-03 14:14:16
Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, cаммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.


@xushnudbek
105.9K views11:14
Ochish/sharhlash
2021-12-03 13:46:38 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига айрим солиқлардан 2021 йил 15 август ҳолатига бўлган мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тўламасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди, дея хабар бермоқда Расул Кушербаев.


@xushnudbek
112.5K views10:46
Ochish/sharhlash
2021-12-03 12:53:50
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги ялпи мажлисидан илк эфирни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.





Шахсан менга муҳокамалар ёқди. Қонун лойиҳалари муҳокамалари кўпчилик тасаввур қилганидан кўра фаолроқ бўлар экан. Шунақа жонли эфирлар доимий бўлса, депутатлар ҳам анча кўникиб, муҳокамалар пишиқроқ бўлиб борса керак.


@xushnudbek
114.7K viewsedited  09:53
Ochish/sharhlash
2021-12-03 10:22:09
Бир муаммо бошқасини инкор қилмаслиги керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳозирги ялпи мажлисида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу жуда муҳим қонун. Чунки гап бу ерда фуқаролар, айниқса ёшлар саломатлиги ҳақида кетмоқда.

Аммо YouTube'даги изоҳларга қарасак, аксарият изоҳ қолдираётган инсонлар учун бу жуда майда масала. "Муҳокама қилгани бошқа гап йўқми, бошқа муаммо қуриб қолдими" — одамларнинг ҳар доимги шаблон гапи. Инсонлар фақат ўз муаммосини эшитишни хоҳлайди, бошқаларнинг дарди, ҳаттоки у бутун халқ билан боғлиқ муаммо бўлса ҳам, унчалик қизиқ эмас. Шу янгамга, шу поччам, дермиди...

Албатта, 10-15 нафар инсонларга қараб, ҳаммага баҳо бериш нотўғри. Барчадан бир хил фикрлашни кутиш ҳам нотўғри. Лекин бир муаммо, бошқасини инкор қилмаслиги керак ва фаол жамият вакиллари имкон қадар бу каби муҳим масалаларга бефарқ бўлмаса яхши бўларди.


@xushnudbek
120.7K views07:22
Ochish/sharhlash
2021-12-03 09:40:38
Парламент қуйи палатаси ялпи мажлиси жонли эфирда намойиш этилмоқда.





Сенат аллақачон бу ишни бошлаганди, лекин негадир ўзгаришларни кўп ҳам хушламайдиган Қонунчилик палатаси бу ишга шошилмади. Депутатлар нималарни муҳокама қилаётганини халқ билиб қолишини исташмадими, ким билсин.

Аммо бу бўйича Президент фармони қабул қилинди ва 1 декабрдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланди.

Шундан кейингина (балки ноиложликдан) Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси бугун жонли эфирда узатилмоқда. Ҳар не бўлганда ҳам, ушбу очиқлик бардавом бўлсин, деймиз.


@xushnudbek
121.8K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2021-12-03 07:41:12
2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Бу ҳақда айни пайтда Мадрид шаҳрида бўлиб турган Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Овоз бериш жараёнига кўра, Ўзбекистон Португалияни ортда қолдирган.

UNWTO Бош ассамблеяси 2 йилда бир марта ўтказилувчи энг муҳим туристик форум бўлиб, бундай юқори даражадаги тадбир, яъни БМТ оиласига кирувчи ташкилотларнинг Бош ассамблеяси илк марта Ўзбекистонда ўтказилади.


@xushnudbek
29.4K views04:41
Ochish/sharhlash