Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий | Xushnudbek.uz

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига айрим солиқлардан 2021 йил 15 август ҳолатига бўлган мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тўламасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди, дея хабар бермоқда Расул Кушербаев.


@xushnudbek