Get Mystery Box with random crypto!

Бир муаммо бошқасини инкор қилмаслиги керак Олий Мажлис Қонун | Xushnudbek.uz

Бир муаммо бошқасини инкор қилмаслиги керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳозирги ялпи мажлисида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу жуда муҳим қонун. Чунки гап бу ерда фуқаролар, айниқса ёшлар саломатлиги ҳақида кетмоқда.

Аммо YouTube'даги изоҳларга қарасак, аксарият изоҳ қолдираётган инсонлар учун бу жуда майда масала. "Муҳокама қилгани бошқа гап йўқми, бошқа муаммо қуриб қолдими" — одамларнинг ҳар доимги шаблон гапи. Инсонлар фақат ўз муаммосини эшитишни хоҳлайди, бошқаларнинг дарди, ҳаттоки у бутун халқ билан боғлиқ муаммо бўлса ҳам, унчалик қизиқ эмас. Шу янгамга, шу поччам, дермиди...

Албатта, 10-15 нафар инсонларга қараб, ҳаммага баҳо бериш нотўғри. Барчадан бир хил фикрлашни кутиш ҳам нотўғри. Лекин бир муаммо, бошқасини инкор қилмаслиги керак ва фаол жамият вакиллари имкон қадар бу каби муҳим масалаларга бефарқ бўлмаса яхши бўларди.


@xushnudbek