Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.00K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 412

2022-01-05 06:55:37 Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.


@xushnudbek
125.9K viewsedited  03:55
Ochish/sharhlash
2022-01-05 06:42:38 Янги йилдаги кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунлари ўз ниҳоясига етди. Бугундан барча учун иш куни.

Ишингизнинг баракасини берсин.


@xushnudbek
127.1K views03:42
Ochish/sharhlash
2022-01-04 14:30:26
31 декабрь куни Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида бунёд этилган туннель шаклидаги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 143 миллиард сўм.

Туннель ишга тушишига кўп ўтмасидан биринчи ёмғиргаёқ дош беролмаяпти.

"Ўзбекистон24" телеканалининг хабар беришича, режа бўйича 3 йилда қурилиши лозим бўлган туннель 1,5 йил ичида, 1 йил ичида қурилиши лозим бўлган галерея типидаги йўл ўтказгичи эса 6 ой ичида фойдаланишга топширилган. Бу бизнинг қурилиш тизимимизга теккан касал. Сифатга эмас, муддатга қараб ишлашади. Объектни қанча тез топширса, шунча кўп мақтанишади. Ваҳоланки сифатни ўзингиз кўриб турибсиз.

Худди ўша машҳур латифадагидек: «Кейинги байрамингиз қачон?»

P.S.: 2019 йилги маълумотларга кўра, мазкур туннель «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилиши керак эди.

Ҳукумат қарори билан пудратчи ташкилотларни тўғридан-тўғри энг яхши таклифлар асосида танловларсиз белгилаб олишга рухсат берилган.


@xushnudbek
103.3K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-01-04 12:08:17 2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун матни эълон қилинди.

Ушбу Қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3%и миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 млн сўмлик машина учун 3 млн сўм, 300 млн сўмлик бўлса 9 млн сўм).

Агар иккиламчи бозордан машина сотиб олинганда ишлаб чиқилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Масалан, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 млн сўм йиғим тўланарди.

Энди шу йиғимлар 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Агар кимдир машина сотиб олгану, лекин ўз номига расмийлаштиришдаги катта харажатдан қочиб, "генеральная доверенность" олиб ҳайдаб юрган бўлса, унда эндиликда машиналарини ўз номларига ўтказиб олишлари мумкин. Тўғри, ҳозир нотариусда тўланадиган давлат божининг юқори ставкалари ўз кучида турибди, аммо тез орада давлат божлари ҳам камайтирилиши кутилмоқда. Янада аниқроқ айтганда машинанинг от кучи ва йилидан қатъи назар базавий ставканинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Қуйидаги расмда давлат божининг амалдаги ставкалари келтирилган. Агар бу нархлар сизга маъқул келса, унда тезда машинангизни ўз номингизга ўтказиб олинг. Ёки божлар ҳам камайтирилишини кутиб турсангиз бўлади.


@xushnudbek
182.5K views09:08
Ochish/sharhlash
2022-01-04 09:32:35 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.


@xushnudbek
160.8K viewsedited  06:32
Ochish/sharhlash
2022-01-04 09:32:17
Hurmatli mijozlar!

Bayram kunlari ham onlayn bank xizmatlari Siz bilan
birga.

Yaqinlaringizga bayramga pul yubormoqchimisiz ?
Agrobankning onlayn xalqaro pul o'tkazmalaridan foydalaning.

Rossiyadan O'zbekistonga pul yuborish uchun TKB - bank, CберБанк Онлайн hamda Agrobankmobile ilovalari orqali,

Janubiy Koreyadan: Hana bankning “Hana EZ” ilovasi orqali.

"Золотая корона" onlayn pul o'tkazmasi orqali istalgan davlatdan kartangizga pul qabul qilishingiz,

Shuningdek, "VISA Direct" xizmati orqali barcha davlatlardan pul qabul qilishingiz va dunyoning 99 dan ortiq davlatiga o'tkazishingiz mumkin.
Reklama
111.8K views06:32
Ochish/sharhlash
2022-01-03 11:59:27
Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов билан “Янги Ўзбекистон” боғида учрашув ташкил қилинмоқда. Тумонат одам йиғилган.


@xushnudbek
104.7K views08:59
Ochish/sharhlash
2022-01-03 11:17:51
Нодирбек Абдусатторов:

“Худо хоҳласа, шахмат тожини ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз”.


@xushnudbek
108.3K views08:17
Ochish/sharhlash
2022-01-03 10:47:34
Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга қуйидаги мукофотлар тантанали топширилди:

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов “Мард ўғлон” медалини кўксига тақиб қўйди;

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент шаҳридан 2 хонали квартира калитини топширди;

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов 250 млн сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

Шунингдек, Нодирбекнинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласи 100 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.


@xushnudbek
117.7K views07:47
Ochish/sharhlash
2022-01-03 08:45:06
Туризм ва спорт вазирлиги Нодирбек Абдусатторовга оид тадбирлар бўйича қўшимча маълумот берди.

Демак, бугун соат 12:00 да Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида (мўлжал: “Пахтакор” метро бекати) жаҳон чемпионига "Мард ўғлон" давлат мукофоти ҳамда янги хонадон калитини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Соат 13:00да эса "Янги Ўзбекистон" боғида чемпион ва мутасаддилар билан учрашув ташкил этилади.

Боғга юқоридаги маршрут бўйича юрилади, хоҳловчилар шу маршрут бўйлаб, йўл ёқасига чиқишлари ҳам мумкин.


@xushnudbek
107.1K views05:45
Ochish/sharhlash