Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.20K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 208

2022-09-02 10:04:41
Бугун "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний "жоме масжидида 02-сентябрь Жума суҳбатини Орифжон домла Азим ўғли ўтказадилар. Мавзу: "ЁШЛАРНИНГ ЭЪТИБОРИНИ ИЛМ-МАЪРИФАТГА ҚАРАТИШ".
https://t.me/XojagonUz
2.9K views07:04
Ochish/sharhlash
2022-09-02 09:52:47 Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz
2.5K views06:52
Ochish/sharhlash
2022-09-02 09:34:53 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Макҳул шундай деган: “Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, фаришталар унинг ҳақига кечгача салавот айтиб туради”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни Ҳуд сурасини қироат қилинглар”, деб айтганлар .
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, у билан икки жума орасини ёритадиган нур порлайди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ким жума куни Ёсин ҳамда Соффот сурасини ўқиб, кейин Аллоҳдан (ҳожатлари раво этилишини) сўраса, тилаганини беради”,
дейилган.
Абдуллоҳ ибн Исодан ривоят қилинади: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси - имон келтирган, тасдиқлаган ҳолида - ўқиса, тонг отганида гуноҳлари кечирилган бўлади .
Демак, жума куни Оли Имрон, Ҳуд, Каҳф, Ёсин, Соффот, Духон сураларини ўқиш тавсия этилади.

Қуръон - қалблар шифоси

Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz
2.7K views06:34
Ochish/sharhlash
2022-09-02 08:43:22 САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ!

Эй, фарзанд!
Aйниқса, жума куни кўп саловат айтиш керак. Ким жума куни юз марта саловат айтса, Aллоҳ унинг юзта тилак-истагини ўринлатади. Бу тилакларнинг ўттизи дунё, етмиши охират учундир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: «Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».

Ким бир марта саловати шариф айтса, Aллоҳ ўша саловати шариф ҳурматига бир фаришта яратади, у қиёматгача ўша киши учун Aллоҳдан мағфират тилайди. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: «Ким менга кунда уч марта саловат айтса, унинг ўша кун қилган гуноҳлари кечирилади!».

Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп эсламоқ, у зотга кўп саловати шарифлар айтмоқ зарур. Саловати шарифлар айтмоққа давом этган киши хўрланмайди ва қашшоқлик кўрмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барокат бўлмайди ва қайда бўлса хўрланади. Булар:
1. Менинг номимни эшитганда саловати шариф айтмаган.
2. Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган, рўза тутмаган, таровеҳ намозини ўқимаган.
3. Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган.

"Эй фарзанд!" китобидан.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! https://t.me/XojagonUz
2.8K views05:43
Ochish/sharhlash
2022-09-02 08:40:16 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.0K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-09-02 06:07:40 XOJAGON.UZ pinned «Бухоро вилояти учун 5-11-сафар 1444 йил 2-8-сентабр 2022 -йил Намоз вақтлари Субҳи содиқ -4:46-4:51 Бомдод - 5:30 Қуёш - 6:09-6:15 Пешин - 13:10 Аср - 17:35 Шом - 19:15 Хуфтон - 20:50 Дўстларингизга улашинг. Зеро шунинг ўзи ҳам даъватдир. Каналимизга…»
03:07
Ochish/sharhlash
2022-09-02 06:07:34 Бухоро вилояти учун
5-11-сафар 1444 йил
2-8-сентабр 2022 -йил
Намоз вақтлари

Субҳи содиқ -4:46-4:51
Бомдод - 5:30
Қуёш - 6:09-6:15
Пешин - 13:10
Аср - 17:35
Шом - 19:15
Хуфтон - 20:50

Дўстларингизга улашинг.
Зеро шунинг ўзи ҳам даъватдир.

Каналимизга аъзо бўлиш учун босинг.

https://t.me/XojagonUz
1.4K views03:07
Ochish/sharhlash
2022-09-02 06:06:08
"ШУКР ИЛА НЕЪМАТЛАР ЗИЁДА БЎЛАДИ"

(Маърифий суҳбатлар 01.09.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.1K views03:06
Ochish/sharhlash
2022-09-02 05:51:51 ЖУМЪА КУНИНИНГ
ФАЗИЛАТЛАРИ

Қуръони карим, Жумъа сураси, 9-оят (маъноси): (Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм. Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм.)

“Эй иймон келтирганлар! Жумъа куни (азон айтилиб) намозга чақирилган вақтда дарҳол Аллоҳнинг зикрига шошилинглар. Савдо-сотиқни (касб-корни) тарк этинглар. Агар билсангизлар, мана шу сизлар учун яхшидир”.

ИЗОҲ.
Дин белгилаган узрли ҳоллардан ташқари, жумъа намозига тўсиқ бўладиган ҳар қандай иш, савдо-сотиқ ва ўша соатдаги касб-кор тақиқлангани боис, дарҳол тарк этилиб, Аллоҳнинг амри бажо келтирилмоғи лозим.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
Мусулмон авлодга жумъа намозини ва унинг аҳамиятини унуттиришга уриниш ҳам уларни диндан чиқаришга ва динсизликка бошлаш ҳисобланади.

Жумъа намози барча мукаллаф мўъминларга фарздир. Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёллар, беморлар, мусофирлар, қуллар ва асирлар бундан мустаснодир», деганлар (Ҳасан Таҳсин. “Файзул-Фурқон”).

"АВРОДИ ШАРИФ" китобидан.
Таржимон:
Мирзо Кенжабек.
1.3K views02:51
Ochish/sharhlash
2022-09-02 05:47:41
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.7K views02:47
Ochish/sharhlash