Get Mystery Box with random crypto!

ЖУМЪА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Қуръони карим, Жумъа сураси, 9-оя | XOJAGON.UZ

ЖУМЪА КУНИНИНГ
ФАЗИЛАТЛАРИ

Қуръони карим, Жумъа сураси, 9-оят (маъноси): (Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм. Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм.)

“Эй иймон келтирганлар! Жумъа куни (азон айтилиб) намозга чақирилган вақтда дарҳол Аллоҳнинг зикрига шошилинглар. Савдо-сотиқни (касб-корни) тарк этинглар. Агар билсангизлар, мана шу сизлар учун яхшидир”.

ИЗОҲ.
Дин белгилаган узрли ҳоллардан ташқари, жумъа намозига тўсиқ бўладиган ҳар қандай иш, савдо-сотиқ ва ўша соатдаги касб-кор тақиқлангани боис, дарҳол тарк этилиб, Аллоҳнинг амри бажо келтирилмоғи лозим.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
Мусулмон авлодга жумъа намозини ва унинг аҳамиятини унуттиришга уриниш ҳам уларни диндан чиқаришга ва динсизликка бошлаш ҳисобланади.

Жумъа намози барча мукаллаф мўъминларга фарздир. Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёллар, беморлар, мусофирлар, қуллар ва асирлар бундан мустаснодир», деганлар (Ҳасан Таҳсин. “Файзул-Фурқон”).

"АВРОДИ ШАРИФ" китобидан.
Таржимон:
Мирзо Кенжабек.