Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.20K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 211

2022-08-30 09:13:12 БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.4K views06:13
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:43:36 ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.4K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:56:27 ҚАЗО НАМОЗГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Таҳажжуд намозидан кейин хуфтон ўқимаганим ёдимга тушди. Хуфтонни казо килиб ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Киши қазо намозини адо қилгач, намозни ўз вақтидан кейин ўқигани учун тавба ҳам қилиши керакми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Беҳушлик ёки мажнун (жинни)лик сабабли ўз вақтида ўқилмаган намозларнинг қазоси ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Намозларни кечиктириб ўқишга шариатимиз рухсат берадими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Витр намозининг қазоси ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Бемор киши ёшлигида қазо қилган намозларини ўтириб ўқиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо бўлган намоз биринчи ўқиладими ёки вақти кирган намозми?
ЖАВОБ: Бу ерда

“Аҳли тартиб” қайси ҳолатда тартибга риоя қилмаслиги мумкин?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо бўлган Бомдодни ўқишдан олдин айтиладиган азонда “Ассолату хойрум минан навм” жумласи айтиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Бомдод вақти ўтиб кетяпти, ўқимаганимга гуноҳ бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Ота-онамнинг намоз ва рўзалари қазосини мен адо этсам бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Aср намозни бир дақиқа ҳам ўтказиб бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Киши масжидда қазо намозини ўқиб турган пайтда жамоат намозига такбир айтилиб қолса
ЖАВОБ: Бу ерда

Нафл намозлар қазо намози ўрнига ўтадими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Витр намозининг қазоси 4 ракат ўқиладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намозлар учун азон айтмасам бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намозларни пешин, аср ва хуфтонни бир қилиб ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазо намозларни жамоат бўлиб ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Бомдод намозининг қазосини чошгоҳгача ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Намоздан қазоси бор инсоннинг суннат намози қабул бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг
http://savollar.muslim.uz
@SavollarMuslimUzBot
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.8K views11:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:05:32 #ЭСЛАТМА:

САФАР ОЙИ…

Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун юборилганликлари барчамизга маълум. Илоҳий таълимотда қазою қадарга имон келтириш Ислом динимиз асосларидан биридир. Шундай экан, инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни ҳам тақдирдан деб билиш, у бандага Аллоҳнинг иродаси билангина етади дейиш энг тўғри йўлдир. Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича баён қилинган: “Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга имон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир” (Тағобун,11).


Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
2.7K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:00:26
#Маъруза

"БУХОРОНИ НЕГА ШАРИФ ШАҲАР ДЕЙМИЗ"

Салоҳиддин домла Гадоев
Бухоро шаҳар "Хўжа Исмат Бухорий" жомеъ масжиди
имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.9K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:48:08 САВОЛ: Фолбинларнинг баъзи гаплари тўғри чиқиб қолади, улар қаердан билади?

ЖАВОБ: Фолбинларнинг гаплари баъзида тўғри чиқиб қолишининг сабаби, уларга жинлар хабар етказади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: "Фолбинлар баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни (фаришталардан) ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Фолбинларнинг гапларига ишониш кишини имонидан айиради. Аллоҳ асрасин. Ҳадиси шарифда: "Ким башоратчи ёки фолбиннинг олдига борса ва у айтган нарсани тасдиқласа, шубҳасиз, у Муҳаммад алайҳиссаломга тушган нарсага куфр келтирибди", дейилган (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти).
ЎМИ Фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.9K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:30:31 САФАР ОЙИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Сафар ойида тўй қилса бўладими? Илтимос шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, деган кўрсатма йўқ. Аксинча, бу ойда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.
Аслида маълум бир ойни фазилатли ё хосиятсиз, дейиш учун динимизнинг мўътабар саналган манбаларидан далил керак бўлади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Сафар ойининг хосиятсиз экани тўғрисида маълумот учрамайди. Демак, ҳеч бир далилсиз Сафар ойидан шумлана олмаймиз. Ҳар бир кун Аллоҳ таолонинг кунидир. Унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдир қилинган бўлиши мумкин. Банда ибодат, савоб ишлар билан банд бўлган кун ва ойлар фазилатли, гуноҳ ва разил ишлар билан шуғулланган кунлар унинг учун хосиятсиз вақтлардир.
Дарҳақиқат, жоҳилиятда одамлар Сафар ойидан шумланишарди. Бу ойда сафарга чиқишмас ва никоҳ ҳам қилишмасди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ойдан шумланишдан қайтариб, шундай дедилар:
" لَا عَدْوَى وَلَا صَفَرَ وَلَا غُولَ" (رواه الامام مسلم عن جابر رضي الله عنه)
яъни: “Касалликнинг юқиши йўқ, Сафар(дан шумланиш) йўқ ва жинларнинг адаштириши йўқ”
(Имом Муслим ривояти).

Жоҳилиятда касаллик юқиши ҳақида ҳар хил хурофотлар бўлган. Ислом дини эса уни рад қилиб, касаллик Аллоҳ таоло хоҳласагина юқади, деган ақидани мустаҳкамлади. Лекин динимиз бу билан касалликдан эҳтиёт чораларини кўришдан қайтармайди. “Ғул” – жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни “Турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб, турли балоларга учратади”, – деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.

Динимизда “Сафар” ойидан шумланилмайди. Исломдан аввалги даврда жоҳилият аҳли: “Сафар ойида сафар қилиб бўлмайди, у бўлмайди, бу бўлмайди”, дейишар эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этди. Ислом тарихига назар соладиган бўлсак, кўплаб ғазот, фатҳ, сафарлар ҳамда никоҳ тўйлари айнан ушбу ойда бўлиб ўтган. Жумладан, Пайғамбаримизнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари, У Зот алайҳиссаломнинг биринчи ғазотилари бўлмиш – “Абво” ғазоти, “Зи Амр” ғазоти, "Ҳайбар" фатҳи ва ҳакозо.

Демак, Сафар ойидан шумланиш жоҳилият одатларидан. Бу ойда ҳам бошқа ойлардаги каби сафар, тижорат ва тўй қилиш мумкин. Динимизда бу боради ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.3K views05:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:16:58
#Маъруза

"Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида"

Жалолиддин домла Сабуров
Когон туман "Саййид Амир Кулол"
жомеъ масжиди
имом- хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.8K views04:16
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:00:12РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ
2.9K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:59:23 Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух

САФАР ОЙИ МУБОРАК
БЎЛСИН!!!

اَللّهُمَّ فَرِّجْنَا بِدُخوُلِ الصَّفَرِ وََاخْتِمْ لَنَا بِالْخَيْرِ وَ الظَّفَرِ

«Аллахумма фаррижна би духулис сафари
ва хтим лана
бил-хойри ваз зафар».

Эй Аллоҳим!
Сафар ойи киришлиги
билан бизга хурсандчилик бергин,
ва уни яхшилик ва
зафар билан якун
топтиргин. Кунингиз Хайр эхсонлиларга Яхшиликларга бой бўлсин ! Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.3K views02:59
Ochish/sharhlash