Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.46K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-06-12 05:15:20
Муфтий ҳазрат: Еру осмондаги биринчи катта гуноҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.7K views02:15
Ochish/sharhlash
2023-06-12 05:14:59 Бир ҳаким зотдан: «Қандай тонг оттирдингиз?» деб
сўрашди. У шундай деди: «Гуноҳларимиз кўп бўлишига қарамай, Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматлари билан тонг оттирдик. Аммо Аллоҳ бизга бу неъматларни ато этгани учун шукр қилайликми ёки ёмонликларимизни яширганига шукр қилайликми, шуни билмаяпмиз» Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
3.0K views02:14
Ochish/sharhlash
2023-06-12 05:07:58 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ!

Бошланган янги хафта барчамизга муборак бўлсин!
Тирикчилик ғамида ҳизматга отланаётганларга Аллоҳ мададкор бўлсин. Барча ишларингиз бароридан келсин. Аллоҳ таоло барчамизни ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин
. Оиламиз ва яқинларимиз бағрига тинч-омон, саломат, баракотли ризқ ила қайтишимизни Ўзи насиб этсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
3.7K views02:07
Ochish/sharhlash
2023-06-11 09:10:52 ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЁРДАМ СЎРАНГ!

Эй ота, шуни яхши билингки, Аллоҳ таоло ҳидоят қилади ва болангиз тарбиясига ёрдам беришга қодир У Зотдир. Сиз ихлос ила Аллоҳ таолога юзланиб, фарзандингиз тарбиясига, унинг Ислом дини ёрдамчиси бўлишини сўранг.

Шоир айтади:
Шукр қилгил, сабр айла,
Қисмат қайга йўллар бўлса.
Ниятингга эришгайсан,
Агар Аллоҳ қўллар бўлса!

ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.

ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
Фарзандингизга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин, денг.

#Фарзанд_тарбияси
"Исломда оила" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
4.6K views06:10
Ochish/sharhlash
2023-06-11 06:46:39 #ВАҚТ_ҚАДРИ

Аллоҳ таоло наздида сония ва дақиқаларнинг аҳамияти

Билиб қўйинг, вақтни (яъни сония, дақиқа ва нафасларни) зое қилиш бошқа дунёвий ва ухровий манфаатлар йўқолишига сабабдир. Оқиллар айтадилар: “Албатта, вақт ҳаётдир ва инсоннинг ҳақиқий умридир. Вақт ва умр орқали боқий қолувчи солиҳ амалларни қўлга киритиш ҳар бир яхшиликнинг асосидир. Ҳар қандай яхшилик ва тақво вақтдан пайдо бўлади. Дақиқа, сония ва нафасларни зое қилиш ва фойдасиз нарсаларга сарфлаш билан унинг ҳаққини топташлик диний ва дунёвий бузғунчилик, мусибат ва балоларнинг асосидир”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
960 views03:46
Ochish/sharhlash
2023-06-11 05:48:02
"Неъматларга шукр қилиш ҳақида"

Равшан домла Камолов
Бухоро шаҳар “Сайфиддин Боҳарзий”
жомеъ масжиди
имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.3K views02:48
Ochish/sharhlash
2023-06-11 05:25:47 5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 40 маротаба “Басмала”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Роббиял Аъзийм”
- 240 маротаба “Субҳана Роббиял Аъла”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самиъ Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир...!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.5K views02:25
Ochish/sharhlash
2023-06-11 05:03:37
Маърифий суҳбатлар: Зулм ва зўравонлик – савоблар кушандаси Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.3K views02:03
Ochish/sharhlash
2023-06-11 04:50:37 Бир ҳаким зотдан: «Қандай тонг оттирдингиз?» деб
сўрашди. У шундай деди: «Гуноҳларимиз кўп бўлишига қарамай, Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматлари билан тонг оттирдик. Аммо Аллоҳ бизга бу неъматларни ато этгани учун шукр қилайликми ёки ёмонликларимизни яширганига шукр қилайликми, шуни билмаяпмиз». Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.6K views01:50
Ochish/sharhlash
2023-06-11 04:47:43 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Хонадонингизга тинчлик, Ўзингиз ва яқинларингизга саломатлик, умрингизга барокат, дастурхонингизга тўкинликни берсин!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz
1.8K views01:47
Ochish/sharhlash