Get Mystery Box with random crypto!

ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР Макҳул шундай деган: “Ким жума к | XOJAGON.UZ

ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Макҳул шундай деган: “Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, фаришталар унинг ҳақига кечгача салавот айтиб туради”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни Ҳуд сурасини қироат қилинглар”, деб айтганлар .
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, у билан икки жума орасини ёритадиган нур порлайди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ким жума куни Ёсин ҳамда Соффот сурасини ўқиб, кейин Аллоҳдан (ҳожатлари раво этилишини) сўраса, тилаганини беради”,
дейилган.
Абдуллоҳ ибн Исодан ривоят қилинади: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси - имон келтирган, тасдиқлаган ҳолида - ўқиса, тонг отганида гуноҳлари кечирилган бўлади .
Демак, жума куни Оли Имрон, Ҳуд, Каҳф, Ёсин, Соффот, Духон сураларини ўқиш тавсия этилади.

Қуръон - қалблар шифоси

Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz