Get Mystery Box with random crypto!

XOJAGON.UZ

Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ X
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Telegram kanalining logotibi xojagonuz — XOJAGON.UZ
Kanaldagi mavzular:
Nocomment
Haj
Kanal manzili: @xojagonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.20K
Kanalning ta’rifi

BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 204

2022-09-07 06:55:59
#Раддия

"БИДЪАТ ИШЛАРИДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛМАЙДИ"

Бекзод домла Адизов
Шофиркон тумани "Хожа Ориф Ар Ревгарий" жомеъ масжиди
имом-ноиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
763 views03:55
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:45:17
БОШЛАНГ....

Ғофур исми билан бирга янги даврни бошланг. Хурсанд бўлинг, чунки У гуноҳларни кечиради. Истиғфорга шошилинг. Бу мағфиратни Аллоҳнинг буйруқларига итоат этиш ва қайтарганидан қайтиш ила талаб қилинг.

“Айтинг (Эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”
(Оли Имрон сураси, 31-оят).

Аллоҳим, гуноҳларимизнинг кичигию каттасини, аввалию охирини мағфират қилгин ва бизни саҳифаларида кўп истиғфор битилганлар қаторида қилгин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.2K views02:45
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:33:21
Юнус алайҳиссалом денгиз тубида, кит қорнида Аллоҳга дуо қилган ёлғиз инсондир.

Аллоҳ унинг дуосини қабул қилиб, унга нажот берди. Ва бу дуони мусулмонларга фазилат қилиб берди. Кимки Юнус алайҳиссаломнинг дуоси билан дуо қилса, ўша мусулмондаги зарар кетиб, ғам-андуҳи арийди.

«Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #кит #Аллоҳ #зулмат #нажот
1.1K views02:33
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:33:04
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Илоҳим хар бир кунингиз ҳайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч бўлсин, осмонимиз хамиша мусаффо бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб қўйсин!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН! Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/XojagonUz
1.1K views02:33
Ochish/sharhlash
2022-09-06 18:58:35 Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимида расмий фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Шу муносабат билан эртага 07 сентабр Чоршанба куни имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, расмий фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/XojagonUz
2.2K views15:58
Ochish/sharhlash
2022-09-06 15:34:56 #ҳикмат

Зиё таратувчи калитлар:

Азизлик калити – Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат.
Ризқнинг калити – истиғфор ва тақво билан қилинган ҳаракат.
Жаннатнинг калити – тавҳид.
Иймоннинг калити – Аллоҳнинг мўъжизалари ва
махлуқотлари хусусида тафаккур.
Яхшиликнинг калити – ростгўйлик.
Қалблар ҳаётининг калити – Қуръон тадаббури ва
саҳардаги тазарруъ.
Илмнинг калити – чиройли савол ёки чиройли сукут.
Ғалаба ва зафарнинг калити – сабр.
Нажотнинг калити – тақво.
Зиёдаликнинг калити – шукр.
Охиратга рағбатнинг калити – дунёда зоҳид бўлиш (қаноат).
Ижобатнинг калити – дуо.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.5K views12:34
Ochish/sharhlash
2022-09-06 15:33:56 #савол_жавоблар

ТУШИДА ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИ КЎРГАН ИНСОН САҲОБИЙ ҲИСОБЛАНАДИМИ?

CАВОЛ: Тушида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрган инсон саҳобий ҳисобландами? Агар ундай бўлмаса бу инсонларни ким деб аташ керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда туш бирор ҳукмни ифода қилмайди. Яъни тушида ҳаж қилган одам ҳожи бўлиб қолмайди, тушида хотинини талоқ қилса, талоқ тушиб қолмайди, тушида кимгадир уйланса, улар эр-хотин бўлиб қолмайди ва ҳоказо. Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тушда кўриш фазилат бўлсада, бу инсон саҳобалик ёки бошқа бир алоҳида мартабага сазовор бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.2K views12:33
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:51:46
#Раддия

"ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ФИТНАЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК!"

Олимжон домла Иллиев
Қоровулбозор тумани "Абдуллоҳ ибн Муборак" жомеъ масжиди
имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
2.3K views10:51
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:12:06 МИСВОК СУННАТИ

Мусулмон кишининг кундалик ҳаётида мисвок тутиши суннат бўлган бир неча ўринлар бор. Масалан:
1. Беш маҳал намоз олдидан.
2. Ишроқ, бошгоҳ, таҳажжуд ва бошқа намозлар олдидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Агар умматимни машаққатга солиб қўймаганимда уларни ҳар бир намоз олдидан мисвок тутишга буюрган бўлар эдим» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

3. Уйга кирганда. Имом Муслимнинг саҳиҳида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирганларида биринчи бўлиб оғизларини мисвоклашлари нақл қилинган.
4. Қуръон қироати олдидан.
5. Уйқудан турганда.
6. Оғизнинг ҳиди ўзгарганда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Мисвок оғизни тозаловчи, Ҳақ таолони рози қилувчидир» (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Ушбу суннатни татбиқ этишдаги фойдалар:
— Аллоҳ таоло бандасидан рози бўлади. — оғиз пок ва соғлом бўлади.

Замонавий тиббиёт ҳам мисвокнинг тиш ва милкка фойдали кўплаб моддаларга эга эканини кашф қилган. Жумладан:
1) бактерияларга қарши моддалар;
2) умумий тозаловчи (дезинфекция қилувчи) моддалар;
3) тишларни оқартирадиган моддалар;
4) оғизни хушбўйлантирувчи моддалар.

Ҳусайнхон Язё Абдулмажид https://t.me/XojagonUz
1.1K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:10:52 Уловларда намоз қандай ўқилади?

Автомобиль ёки самолётда кетаётганда намоз вақти кириб қолса, қандай ибодат қилинади?

Жавоб:
Фақиҳ олимлардан Умар Насуқий замонавий улов (транспорт воситалари)да намоз ўқиш хусусида шундай фикр билдиради. Унинг айтишича, бундай транспорт воситалари учга бўлинади:

1. От, туя, эшак каби миниладиган ҳайвонлар. Бу ҳайвонларнинг устида ҳайвон кетаётган томонга қараган ҳолда суннат ва нафл намозларини ўқиш жоиз. Фақат фарз намозларини ҳайвондан тушиб ўқиш вожиб. Чунки ҳайвонни юрғизиш ва тўхтатиш эгасининг ихтиёрида бўлиб, хоҳлаган жойда тушиб намоз ўқиши мумкин.

2. Автобус, автомобилга ўхшаш тўхтатиш мумкин бўлган ёки мумкин бўлмаган воситалар. Булар ҳам йўловчисига қараб икки қисмга бўлинади:

– йўловчи транспорт воситаси эгаси бўлса, фарз намозларини ерга тушиб адо қилиши зарур;

– йўловчи транспорт воситаси эгаси бўлмаса, намоз вақтида хушмуомалалилик билан уни тўхтатишни сўрайди. Тўхтата олмаган тақдирда иложи борича ўтирган жойида рукуъ ва саждани қилиб намозини транспорт ичида ўқийди. Чунки намозни қазо қилганидан кўра мана шу тарзда адо этгани афзалдир.

3. Йўловчи минган восита поезд, кема ва самолётга ўхшаш тўхтатилиши мумкин бўлмаган воситаларда қиблага юзланиш ва тик турган ҳолда намоз ўқиш имкони бўлса, ўша ҳолатда намоз ўқийди. Агар юқоридаги шартлар мавжуд бўлмаса, имкони бўлган шаклда ўқилади, намоз қазо қилинмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz
1.1K views07:10
Ochish/sharhlash