Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий лойиҳалар яхши, одамларни яхшиликка чорлайди. Аммо ул | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Ижтимоий лойиҳалар яхши, одамларни яхшиликка чорлайди. Аммо уларнинг фойдасидан зарари кўп бўлса, жим қараб туриш ярамайди.

Диний контекстда гумон, ҳасад каби тушунчаларни бош ҳарфда ёзишибди, аммо Аллоҳ лафзини кичик ҳарфда ёзиш учун жуда кўп фаросат керакмас-ку?!

Қуруқ танқид бўлиб қолмаслиги учун матнларни тўғрилаб ёзиб берамиз:

Рўзани ичи
Рўзанинг ичи

Тўхмат
Туҳмат

Фахш
Фаҳш

Номахрам
Номаҳрам

Қурон
Қуръон

оллоҳ
Аллоҳ (ёки Оллоҳ)

Жасадни рўзаси
Жасад(нинг) рўзаси

Таровеҳ
Таровиҳ

Ҳаёл
Хаёл

Муомила
Муомала

Силайи раҳм | Silai rahm
Силаи раҳм | Silayi rahm

*Расм обуначиларимиздан

—————————————

Рўзанинг ичидаги рўза ҳақида
10 та сиз унутган рўза.

1. Тил рўзаси: ғийбат-туҳматдан сақланиш, фаҳш сўзларни айтмаслик, доим зикрда бўлиш.

2. Кўз рўзаси: номаҳрамларга қарамаслик, фаҳшни кўрмаслик, кўпроқ китоб ўқиш.

3. Қулоқ рўзаси: ғийбат ва бекорчи сўзларни эшитмаслик, Қуръон ва маъруза тинглаш.

4. Қалб рўзаси: қалбни Аллоҳнинг ибодатига бўшатиш, бекорчи нарсаларни чиқариб ташлаш.

5. Жасад рўзаси: ибодатни кўпайтириш, таровиҳ намозларини ўқиш.

6. Вақт рўзаси: вақтни бекор ўтказмаслик, ундан унумли фойдаланиб, охират учун тайёргарлик кўриш.

7. Хаёл рўзаси: ёмон хаёл қилмаслик; гумон, ҳасад, иғволардан сақланиш.

8. Эҳсон рўзаси: имкон қадар кўпроқ эҳсон қилиш.

9. Одоб рўзаси: одамлар билан чиройли муомала қилиш.

10. Силаи раҳм рўзаси: қариндошлардан хабар олиш.

@xatoliklar