Get Mystery Box with random crypto!

Лайлатул қадр кечаси? Лайлатул қадр — Қуръонда минг ойдан яхш | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Лайлатул қадр кечаси?

Лайлатул қадр — Қуръонда минг ойдан яхши экани баён қилинган Рамазоннинг бир кечаси.

“Лайл” сўзи тун, кеча маъноларини билдирса, “қадр” — қадр-қиммат, баҳо, тақдир, ўлчов маъноларида келади.

Шундай экан, “Лайлатул қадр” деганда “Қадр кечаси” мазмуни ҳосил бўлади. “Лайлатул қадр кечаси” дейиш эса “Қадр кечаси кечаси” дегандек гап.

Нутқимизда бундай услубий хатоликлар кўп учрайди, айни бу ҳолатдаги хато плеоназм дейилади.

• Плеоназм
• Тавтология

@xatoliklar