Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Telegram kanalining logotibi xatoliklar — Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Kanal manzili: @xatoliklar
Toifalar: Bloglar , Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.29K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 45

2022-01-13 17:18:44
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
23%
Оғзидан бода кириб, шода чиқади
77%
Оғзидан боди кириб, шоди чиқади
4.7K voters6.1K views14:18
Ochish/sharhlash
2022-01-10 19:47:31
Сўзлардаги Ҳ (бўғиз ундоши) ва Х (чуқур тил орқа ундоши) ҳарфлари билан боғлиқ хатолар тилимиздаги энг кенг тарқалган хатолардан. Саводхонликни ошириш керак, ҳозирча ишларимиз чатоқ.

Махалла | Maxalla
Маҳалла | Mahalla

Маҳсус | Mahsus
Махсус | Maxsus

Мархамат | Marxamat
Марҳамат | Marhamat

Ҳотира | Hotira
Хотира | Xotira

Ҳарид | Harid
Харид | Xarid

Ҳаёлот | Hayolot
Хаёлот | Xayolot

*Расмлар обуначиларимиздан

@xatoliklar
9.5K views16:47
Ochish/sharhlash
2022-01-09 09:52:50 ​​Тўғри ёзиш учун тавсиялар:

1. Тиниш белгисидан фойдаланаётганда шу ўринда аниқ шу белги ишлатилишини билсангиз, қўйинг, бўлмаса, қўйманг. Шунда дарак гапнинг охирида ҳам сўроқ қўйиб қўймайсиз.

2. Сўзларнинг тўғри ёзилишини билиш учун имло луғат дастурларидан фойдаланинг: муҳаррир, savodxon, имло каби дастурлар плей маркетда бор.

3. Кўпроқ китоб ўқинг, диққат билан, албатта.

4. Ўзбекча клавиатура ўрнатиб олинг.

5. Ёзган матнингизни юборишдан олдин ўзингиз ўқиб кўринг.

6. Ўз ўрнида бош ҳарфлар, тиниш белгиларини қўйишга эринманг.

7. Интернетда бўлаверади деган қоида йўқ. Бу дангаса, саводсизлар ўзини оқлаш учун ўйлаб топган гап. Қайси бир ҳурматли кишини, бирор устозни кузатсангиз, интернетда ҳам тўғри ёзади. Мана шундай кишиларга ўхшашга ҳаракат қилиш керак.

8. Жаргон, шевалардан ёзувда фойдаланманг. Соф адабий тилда ёзишга ҳаракат қилинг.

9. Хабарингизни раҳбарингизга ёзсангиз ҳам шундай ёзармидингиз? Қаршингиздаги киши раҳбарингиз бўлмагани беҳурматлик қилишга лойиқ дегани эмас.

10. @Xatoliklar, @OrifTolib ва @Kitaabun каналларини кузатиб боринг. Иложи бўлса, ҳаммасини ўқиб чиқинг.

@Kitaabun — китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида
6.3K views06:52
Ochish/sharhlash
2022-01-08 16:54:21
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
73%
Дом-дараксиз | Dom-daraksiz
27%
Дон-дараксиз | Don-daraksiz
4.8K voters6.2K views13:54
Ochish/sharhlash
2022-01-06 16:00:23
Кутиш хонасининг бўлгани зўр. Лекин шу тасмани чиқариб ёпиштиришдан аввал бир маслаҳат қилишмабди-да.

Кутуш | Kutush
Кутиш | Kutish

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
5.9K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-01-06 14:32:08
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
59%
Увишмоқ | Uvishmoq
41%
Увушмоқ | Uvushmoq
4.6K voters7.3K views11:32
Ochish/sharhlash
2022-01-05 19:31:22
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
92%
Оилангиз | Oilangiz
8%
Оиланггиз | Oilanggiz
7.2K voters10.1K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-01-04 17:00:32
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
48%
Шоҳбекат | Shohbekat
52%
Шохбекат | Shoxbekat
7.6K voters11.4K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-01-04 14:52:25
Телеканал ходимларидан навбатдаги шедевр.

Соҳта | Sohta
Сохта | Soxta

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
10.2K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-01-03 13:04:22Холивар

Холивар
сўзи инглизча holy war ("илоҳий уруш") жумласидан ҳосил бўлган. Турли ақидалар, мафкуралар, парадигмалар ёки брендлар тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтадиган қайноқ ва доимий баҳслар интернет оламида холивар деган номни олган.

Бундай баҳсларда ҳақиқат туғилмайди ва ғолиб аниқланмайди, чунки ҳар бир тараф ўз фикрида қолади ва қарши тарафнинг фикрларини қабул қилмайди.

Масалан, болаларни эмлаш ёки эмлаш керак эмаслиги ҳақидаги баҳслар йиллар давомида ўз якунини топмаган. Бундай турдаги баҳслар ниҳоятда кўп:
— Китоб ёки кино?
— Android ёки iOS?
— Photoshop ёки Illustrator?
— Coca-Cola ёки Pepsi-Cola?
— Материя (моддият) ёки онг (маънавият)?
— Совет Иттифоқи даври ёки ҳозирги замон?

Ҳар икки тараф ўз аргументларини келтиради, лекин аргументларнинг ишончлилиги шубҳа остига олингани ёки қарши аргументнинг мавжудлиги баҳснинг якун топишига йўл қўймайди.

Холивар ҳиссиётларга бой бўлади, шу боис кўпинча оппонентнинг шахсиятига ўтиб кетилади ва ҳақоратлар бошланади. Бундай холивар флейм ёки флейминг (flame — "олов") деб аталади.

Диний мавзуга алоқадор баҳслар доим бўлган ва бўлаверади. Атеист (даҳрий)лар ва теист (диндор)лар, креационистлар ва эволюционистлар, агностиклар ва гностиклар, субъективистлар ва объективистлар, рационалистлар ва иррационалистлар ҳеч қачон мутлақ муросага кела олмайди.

Диний холиварларнинг сабабчилари — провокаторлар ёки троллар. Улар диний эътиқод объектларини ҳақорат қилиш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳис-туйғуларини таҳқирлаш, қадриятларини оёқости қилиш орқали провокация қиладилар. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.

@xatoliklar
18.4K viewsedited  10:04
Ochish/sharhlash