Get Mystery Box with random crypto!

​​Тўғри ёзиш учун тавсиялар: 1. Тиниш белгисидан фойдаланаёт | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

​​Тўғри ёзиш учун тавсиялар:

1. Тиниш белгисидан фойдаланаётганда шу ўринда аниқ шу белги ишлатилишини билсангиз, қўйинг, бўлмаса, қўйманг. Шунда дарак гапнинг охирида ҳам сўроқ қўйиб қўймайсиз.

2. Сўзларнинг тўғри ёзилишини билиш учун имло луғат дастурларидан фойдаланинг: муҳаррир, savodxon, имло каби дастурлар плей маркетда бор.

3. Кўпроқ китоб ўқинг, диққат билан, албатта.

4. Ўзбекча клавиатура ўрнатиб олинг.

5. Ёзган матнингизни юборишдан олдин ўзингиз ўқиб кўринг.

6. Ўз ўрнида бош ҳарфлар, тиниш белгиларини қўйишга эринманг.

7. Интернетда бўлаверади деган қоида йўқ. Бу дангаса, саводсизлар ўзини оқлаш учун ўйлаб топган гап. Қайси бир ҳурматли кишини, бирор устозни кузатсангиз, интернетда ҳам тўғри ёзади. Мана шундай кишиларга ўхшашга ҳаракат қилиш керак.

8. Жаргон, шевалардан ёзувда фойдаланманг. Соф адабий тилда ёзишга ҳаракат қилинг.

9. Хабарингизни раҳбарингизга ёзсангиз ҳам шундай ёзармидингиз? Қаршингиздаги киши раҳбарингиз бўлмагани беҳурматлик қилишга лойиқ дегани эмас.

10. @Xatoliklar, @OrifTolib ва @Kitaabun каналларини кузатиб боринг. Иложи бўлса, ҳаммасини ўқиб чиқинг.

@Kitaabun — китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида