Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек тилида «Қўрқмоқ» маъносини берувчи мен топган 40 та сўз | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Ўзбек тилида «Қўрқмоқ» маъносини берувчи мен топган 40 та сўз ва ибора:

• қўрқди
• сесканди
• хавотирланди
• ҳадиксиради
• ҳайиқди
• ҳуркиди
• хавфсиради
• ранги оқарди
• юраги орқага тортди
• капалаги учди
• юраги ёрилди
• ўтакаси ёрилди
• чўчиб кетди
• ичи ўтиб кетди
• таҳликага тушди
• даҳшатга тушди
• ваҳимага тушди
• саросимага тушди
• титраб кетди
• юраги така-пука бўлди
• иштонини ҳўллаб қўйди
• қўрқувдан қалтиради
• дағ-дағ титради
• кўзи косасидан чиқди
• жойидан жилолмай қолди
• тили калимага айланмай қолди
• кайфи учиб кетди
• ичига ғулғула тушди
• ранги докадек оқарди
• юраги шувуллади
• оёғига қалтироқ турди
• нафаси чиқмай қолди
• совуқ тер босди
• сапчиб тушди
• юраги тушди
• рангида ранг қолмади
• бир сакраб тушди
• дами ичига тушди
• юраги товонига тушди

Рўйхатни давом эттиринг...

Мавлон Марасулов
@xatoliklar