Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Telegram kanalining logotibi xatoliklar — Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Kanal manzili: @xatoliklar
Toifalar: Bloglar , Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.29K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 42

2022-02-15 17:17:05
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
58%
Kiyev shahri
42%
Kiev shahri
4.4K voters5.5K views14:17
Ochish/sharhlash
2022-02-14 19:04:10
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
51%
Cashback
49%
Кешбэк | Keshbek
3.9K voters5.0K views16:04
Ochish/sharhlash
2022-02-14 00:19:03Тошкент шаҳар ёки Тошкент шаҳри?

Тошкент шаҳар ИИБ, Самарқанд вилоят меҳнат бошқармаси, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар суди, Чилонзор туман солиқ инспекцияси, Бухоро туман халқ таълим бошқармаси...

Юқоридаги жумлаларнинг барчасида бир хатога йўл қўйилган: тобе боғланиши керак бўлган бирликлар эгалик қўшимчаси йўқлиги учун боғланмай қолган. Нега ҳеч ким Ўзбекистон Республика, Мустақиллик кўча, Ички ишлар бошқарма, Солиқ инспекция демайди? Бу ҳолатларда эгалик қўшимчаси эсдан чиқмайди-ку?!

Бу хато шунчалик кенг ёйилиб кетганки, натижада у ягона тўғри вариант сифатида қабул қилина бошлаган. Мен бир неча йил давомида одамлардан нега ундай ёзиши сабабини сўраб келдим. "Шунчаки расмий номларда шундай ёзилади, бу расмийлик мақомини беради" деган гапдан бошқа бирор жавоб ололмадим. Аслида, бундай ёзиш номга ҳеч қандай расмийлик мақомини бермайди. Саводсизлик мақомини бериши рост. Нима учунлигини қуйида кўриб чиқамиз.

1. Географик номдан кейинги келадиган ва объектнинг турини аниқловчи сўз (денгиз, дарё, тоғ, шаҳар, туман, ва ҳ. к.) эгалик қўшимчасини олади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, Қўнғирбуқа тоғи, Амударё дарёси.

2. Географик ном сифатловчи вазифасида келса, ундан кейин келадиган от, яъни сифатланмиш баъзи ҳолатларда эгалик қўшимчасини олмаслиги мумкин: Жанубий океан, Тинч океан, Қора денгиз, Сариқ денгиз, "Самовий тоғлар", "Сузувчи орол" каби.

3. Жой номи тушиб қолса, унинг турини аниқловчи сўз эмас, ундан кейинги от эгалик қўшимчасини олади: шаҳар суди, вилоят ички ишлар бошқармаси, туман бўлими.
Бунда бирликлар қаратқич-қаралмиш муносабатларига киришяпти ва қаралмиш белгисиз шаклда ифодаланяпти: шаҳарнинг суди, вилоятнинг ички ишлар бошқармаси, туманнинг бўлими.

4. Бу тобе бирикмалар эга ва кесимга айлансагина эгалик қўшимчаси қўшилмайди, бунда бутун бир гап ҳосил бўлади: Ўзбекистон — республика, Тошкент — шаҳар, Андижон — вилоят.

——————————————

Демак, биздаги ҳолатда вилоят, шаҳар ва туман номлари сифат эмас, улар эгалик қўшимчасини олмаслигига ҳеч қандай сабаб йўқ.

Тошкент шаҳар ИИБ
Тошкент шаҳри ИИБ
Шаҳар ИИБ

Самарқанд вилоят меҳнат бошқармаси
Самарқанд вилояти меҳнат бошқармаси
Вилоят меҳнат бошқармаси

Фарғона шаҳар ҳокимлиги
Фарғона шаҳри ҳокимлиги
Шаҳар ҳокимлиги

——————————————

Хулоса ўрнида: бизга одат бўлиб қолган нарсаларни ҳақиқат деб билмаслигимиз, унга зид бўлган ҳар нарсани эса инкор қилавермаслигимиз керак. Ҳамма шундай ёзгани унинг тўғри эканлигини англатмайди.

@xatoliklar
1.2K viewsedited  21:19
Ochish/sharhlash
2022-02-11 20:10:57
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
65%
Тошкент шаҳри | Toshkent shahri
35%
Тошкент шаҳар | Toshkent shahar
3.4K voters4.4K views17:10
Ochish/sharhlash
2022-02-10 19:28:03
Маркетинг ва SMM'дан дарс ўтувчилар имлонинг бизнесга таъсири ҳақида ҳаммадан ҳам яхшироқ билишлари керак...

SMMdan
SMM'dan

Маркетингача
Маркетинггача

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
7.8K viewsedited  16:28
Ochish/sharhlash
2022-02-10 12:48:14 Исми шариф: “шариф” нима?

Исми шариф – изофали бирикма. Дарди бедаво, нуқтайи назар, таржимаи ҳол, адойи тамом, шаҳри азим кабилар изофали бирикмалардир. Форсий изофаларда олдин от, кейин сифат келади, ўзбекчада бунинг тескариси. Солиштиринг: шаҳри азим – азим шаҳар, дарди бедаво – давосиз дард.

Исми шариф бирикмаси таркибидиги исм шахсий номни билдиради. Шариф сўзи араб тилидан кирган, ўзбекчада муқаддас, азиз; табаррук маъноларида қўлланади. Исми шариф – азиз исм, табаррук исм дегани:

Менким, Марғилон ҳокими Ўтаббой қушбеги, ўз ҳукмимни хоқон ибн хоқон жаноби олий Худоёрхон исми шарифларидан эшиттираман.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Бу бирикма кўпинча исм-фамилия, исми ва фамилияси ёки исми ва отаисми маъносида қўлланади. Лекин бу – хато. Чунки шариф сўзининг фамилия ёки отаисм деган маъноси йўқ. Бу хато шунчалик оммалашиб кетганидан ҳатто қонунлар тилига ҳам кўчиб ўтган. Русча отчество сўзини ўзбек тилида отаисм сўзи ифодалайди. Айни шаклдаги сўз луғатларимизга энди кирди. Олдин ота исми, отасининг исми, ота оти, отасининг оти каби бирикмалардан фойдаланилган.

Шариф сўзини отаисм ўрнида қўллаш ғалати машҳурга айланиб бўлди, шу маънода қўллайверайлик, десак, бу луғатларда ҳам акс этиши керак. Ҳозирча изоҳли луғатда сўз бундай маънода изоҳланмаган.

Демак:

Исми шариф
Исми-шариф, исм-шариф

@oriftolib
7.7K views09:48
Ochish/sharhlash
2022-02-09 18:35:00
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
42%
Суҳандон | Suhandon
58%
Сухандон | Suxandon
3.7K voters5.1K views15:35
Ochish/sharhlash
2022-02-09 17:43:22
Интерьер дизайнери бўлишни истаганларга!

Агар сиз қуруқ бетонли хонани компьютер имкониятлари ёрдамида шинам ва ажойиб муҳитга айлантиришга қизиқсангиз, бу соҳа айнан сиз учун!

10 йилдан ортиқ тажрибага эга профессионал 3D-визуализатор, интерьер ва экстерьер дизайни устаси Абдулазиз Рустамхўжаев ўқув курсига қабул эълон қилди!

Ушбу курс:
— ўз касбини ўзгартирмоқчи бўлганларга;
— янги касбни ўрганмоқчи бўлганларга;
— ривожланишни истаганларга;
— бу касбни ўрганишни бошлаб, катта ютуқларга эриша олмаётганларга мўлжалланган.

Курсда сиз 3Ds Max, AutoCAD, V-Ray каби дастурларда ишлашни ўрганасиз. Дарслар онлайн ва интерактив форматда бўлиб ўтади.

P. S. @xatoliklar номини айтинг ва 10% чегирмага эга бўлинг.

Мурожаат учун: @abdulazizdesign3d
5.6K viewsedited  14:43
Ochish/sharhlash
2022-02-09 15:07:24 Қарокўзим¸ келу мардумлиғ эмди фан қилғил¸
Кўзим қаросида мардум киби ватан қилғил.

Бу сатрлар битилган вақтдан буён беш асрдан зиёд вақт ўтди. Неча-неча авлодлар дунёга келиб кетди, неча-неча тахтлар қулади, сулолалар кечди, замонлар алмашди. Қадимий жафокаш халқимиз бошидан не-не ҳодисалар ўтди, уруғчилик тарқоқлиги оша бекликлар, хонликлар низолари, қирғинлари оша ўзбек халқ бўлиб, миллат бўлиб бирлашди... Ва ҳануз буюк Навоий байтлари билан айтиладиган қўшиқ унинг вужудини ларзага солади, юксак туйғулар оламига етаклайди. Боиси шуки, Алишер Навоий каби даҳолар фақат ўз замонаси эмас, балки ҳамма замонларнинг шоири бўладилар. Улар тараннум этган туйғулар инсон юрагининг азалий ва мангулик хоссаларидир.

Эркин Воҳидов, «Сўз латофати» китобидан.

@xatoliklar
6.5K views12:07
Ochish/sharhlash
2022-02-08 18:44:46
Савқи табиий нима?
Anonymous Quiz
44%
Табиат мўъжизаси
43%
Интуиция, инстинкт
14%
Эксперимент, тажриба
3.1K voters5.0K views15:44
Ochish/sharhlash