Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Telegram kanalining logotibi xatoliklar — Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Kanal manzili: @xatoliklar
Toifalar: Bloglar , Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.29K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 40

2022-03-01 13:00:16
Изоҳ ўзингиздан.

Хужат | Xujat
Ҳужжат | Hujjat

Копя | Kopya
Нусха | Nusxa
Паспорт нусхаси | Pasport nusxasi

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
5.4K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-03-01 07:00:11 Вазият маркетинги

Копирайтер бўламан десангиз, бу соҳада ҳақиқий мутахассис бўламан десангиз, маркетинг тамойилларини билишингиз керак. Бугун вазият маркетинги ҳақида гаплашамиз.

Содда қилиб айтсак, бирор овоза бўлган янгилик, муҳим воқеа ёки исталган бошқа инфосабабни компаниялар ўзларининг фойдаларига ишлатиши вазият маркетинги дейилади. Бунда компаниялар янгиликка ёки воқеага шунчаки реакция билдирибгина қолмай, уни ўз фаолиятига боғлайди ва шу билан ўзига бўлган ишончни оширади, одамларда дахлдорлик ҳиссини уйғотади.

Президент мажлисда қилган ҳазили қанчагача одамлар оғзида юрганини эсланг: Вообще йўқотма ўзингни.

Вазият маркетинги асосида ёзилган матн — ажойиб нарса. Одамлар нимани исташади? Улар билан жонсиз, ҳиссиётсиз ва расмий компания эмас, балки худди ўзларига ўхшаган инсонлар мулоқот қилишини исташади. Айнан вазият маркетинги одамларга шу ҳиссиётни бера олади. Шу билан у компания ва одамлар орасидаги кўприк вазифасини ўтайди.

Вазият маркетингини қисқа постларда, сотувчи матнларда ишлатган маъқул, узоқ муддат ўқилиши мумкин бўлган мақолаларда ишлатиб бўлмайди.

Дарвоқе, байрамлар ҳам вазият маркетинги учун яхши ўлжа ҳисобланади. Ҳамма каби бир қолипда байрам билан табриклаб қўйиш ҳам, инфосабабдан тўғри фойдаланиб, озгина креативлик билан одамларнинг чеҳрасида табассум уйғотиш ҳам биз копирайтер ва маркетологларнинг қўлида.

Ўзбекистонда вазият маркетинги учун қўлланган эскироқ шаблонлар:
— замминистрнинг иккинчи хотини;
— свет йўқ;
— газ йўқ;
— калта пайпоқ;
— аканг кучайди уже;
— илминг йўқ, билиминг йўқ, китоб ўқимайсан;
— 5600 сўм...

Айни дамда ёки яқин вақт ичида овоза бўлган, вазият маркетинги учун қўлласа бўладиган қандай инфосабабларни биласиз?

#копирайтер
@xatoliklar
6.2K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-02-28 19:30:00
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
10%
Мудоофа вазирлиги | Mudoofa vazirligi
90%
Мудофаа вазирлиги | Mudofaa vazirligi
4.1K voters5.5K views16:30
Ochish/sharhlash
2022-02-28 18:30:53 #Юрист_маслаҳати

Мендан кўпчилик яхши юрист топиб беринг, деб илтимос қилишади. Бугун мавриди экан, сизларга яхши, малакали юристлар (адвокатлар)дан таркиб топган жамоани тавсия қилмоқчиман. Сизни қийнаётган барча ҳуқуқий муаммоларга ечим бера олишларига ишонаман.

Айтганча, бу жамоа Адлия вазирлиги эътирофига сазовор бўлган.

Пастдаги канал линки орқали бемалол боғланишингиз мумкин

@yuristlar_maslahati
5.5K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-02-28 16:10:10
Четдан кираётган бизнеслар биргина гапни таржима қилдириш учун дурустроқ таржимон топа олишмаяптими, ёки ўзини профессионал эканига ишонтира оладиган "учар" таржимонлар кўпайиб кетганми?

@xatoliklar
6.7K views13:10
Ochish/sharhlash
2022-02-26 19:20:00
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
31%
10:00да | 10:00da
69%
10:00 да | 10:00 da
3.4K voters4.7K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-02-26 18:50:08
Қайси тилни ўрганмоқчи эдингиз?

Эндиликда Telegram'дан чиқмаган ҳолда замон талабидаги тилларни бепул ўрганишнинг иложи бор!

Tilchi Robot — Рус, Инглиз (+IELTS), Хитой, Араб, Француз, Корейс, Турк, Япон, Немис, Испан, Ҳинд тиллари ва қўшимча Андроид луғатларни ўзида жамлаган платформа.

P. S. Ботдаги дарслар алоҳида бўлимларга ажратилган, қулай интерфейс, ўзбекча меню, сифатли форматдаги дарслардан ташкил топган.

Манзил: @tilchi_robot
5.2K viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash
2022-02-26 13:55:07
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
51%
Ошуфта | Oshufta
11%
Ошифта | Oshifta
37%
Иккови ҳам тўғри
4.5K voters6.7K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-02-25 19:11:34 Ўқув маркази ходимлари алоқага чиқиб, муаммони бартараф қилишларини айтишди. Саломат бўлишсин.

Илтимосга кўра, марказ номини ўчириб қўйдик. Чунки бизнинг мақсадимиз, албатта, бирор кимни қоралаш, айбини ҳаммага ошкор қилишдан иборат эмас. Биз шундоқ ҳам ошкора бўлган, оммага эълон қилинган, жамоатчиликка аён бўлган ҳолатларни таҳлил қилиш орқали саводхонликка кўпчиликнинг эътиборини қаратишни кўзлаганмиз.

Каналга жойлаган постларимиз туфайли ўзбек тили мавқеи оз бўлса-да юксалса, одамларнинг ўз она тилига бўлган эътибори кучайса, биз учун бундан ортиғи бўлмаса керак.
____________________________
Мавзуга оид:
• Бизнесда саводсизлик

@xatoliklar
4.3K views16:11
Ochish/sharhlash
2022-02-25 18:30:54
Ҳадеб қовоқни солиб, жиддий юравериш ҳам бўлмайди. Ора-орада табассум ҳам қилиб туриш керак. Бунинг устида «Битта бўлсин» юмористик канали муаллифлари яхши ишлашяпти.

Канал аччиқ, кинояли, теша тегмаган ва энг муҳими, ҳаётий ҳазиллар жойлаб борилади.

Максимал учта гап билан кулдиради

Канал очиқ — киринг, кўринг, ёқса, обуна бўлинг!

Уланиш @bittada
5.0K views15:30
Ochish/sharhlash