Get Mystery Box with random crypto!

Энди мактабларда испан тили ҳам ўқитилиши мумкин Ўзбекистон м | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Энди мактабларда испан тили ҳам ўқитилиши мумкин

Ўзбекистон мактабларида, хусусан, биринчи галда Президент мактабларида испан тилини ўқитиш бўйича дастурлар жорий қилинади. Бу ҳақда Испания Таълим ва касбга ўқитиш вазирлиги ҳамда Таълимни халқаролаштириш хизмати (SEPIE) мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда айтилган.

Музокараларда хориж томони испан тилини ўқитишни Ўзбекистон мактабларида, хусусан, биринчи галда Президент мактабларида икки тилли бўлимлар дастури, чет тили ўқитувчиларнинг ёрдамчилари дастури, Испания таълим ва касбга ўқитиш вазирлигининг ресурс марказлари фаолиятини жорий қилиш орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этган.

Испан тили дастурлари жорий қилинган мактаблар бошқа таълим муассасаларига нисбатан мавқеи юқори бўлиб, иқтидорли ўқувчиларга миллий шаҳодатнома билан бирга Испания шаҳодатномаси тақдим этилади. Дастурда иштирок этган мактабларда испан тили ва маданияти бурчаклари ҳамда музейлар билан таъминланади.

Ҳозирча, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу ҳақда ҳеч қандай маълумот берганича йўқ.

Xalq ta'limi Info