Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Kanaldagi mavzular:
Тадқиқот
Kanal manzili: @xalq_talimi_xodimlari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.79K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-28 16:35:22 https://kun.uz/news/2023/04/27/mmtvdan-navbatdagisi-bu-safar-sharmandali-tender-bekor-qilindi Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
9.3K viewsedited  13:35
Ochish/sharhlash
2023-04-28 16:33:21 https://kun.uz/news/2023/04/25/oyinlar-ichidagi-prezident-sovgasi-vazirlikning-135-mlrd-somga-qimmat-shubhali-xaridi Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
8.5K viewsedited  13:33
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:34:46 Комил Алламжонов таълим тизимига бефарқ бўлмаган халқаро ташкилотларга миннатдорлик билдирди

Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов, шўба мудири Саида Мирзиёева ва мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде ва халқаро ташкилотлар экспертлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда сифатли мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва барча болалар, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича UNICEF ва UNESCO’нинг қўшма лойиҳаси муҳокама қилинди.

Халқаро ташкилотлар таълим соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради ва мавжуд бешта муаммоли йўналиш бўйича вазиятни яхшилаш стратегиясини ишлаб чиқади. Жумладан, мактаб инфратузилмасини модернизасия қилиш, инклюзив ўқув-услубий материаллари ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда катта тадқиқот ўтказилди. Мавжуд муаммоларга аниқ диагноз қўйиб, унинг ечими бўйича аниқ стратегия ва молиялаштириш манбалари белгиланганди.

Барча халқаро ташкилотлар — UNICEF, UNESCО, USAID ва Жаҳон банкига Ўзбекистон таълим тизимига бефарқ бўлмагани учун миннатдорлик билдирамиз. Умид қиламанки, биз ҳамкорликда албатта, сифатли таълим тизимини яратишга муваффақ бўламиз”, — деб ёзади Комил Алламжонов.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
11.0K viewsedited  17:34
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:38:28 Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига базавий тариф ставкасига нисбатан 15% устама тўланади.

Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар ҳақида маълумот:

Олимпиадаларга тайёрлов ва олимпида ғолиблари бўйича:
 Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан:
олтин медал учун 200 фоиз;
кумуш медал учун 175 фоиз;
бронза медал учун 150 фоиз.
Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига — лавозим маошига нисбатан 150 фоиз

Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига — лавозим маошига нисбатан 100 фоиз;

  Тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун:

  Халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;

Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари;

Физика, информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлаш синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига 50 фоиз;
Чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига 50 фоиз;

  Давлат унвонлари учун:
  "Халқ" ва "Хизмат кўрсатган арбоб" фахрий унвонлари учун —базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;

"Хизмат кўрсатган" фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари;
"Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи;

  Қўшимча педагогик фаолият учун:
  Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,4 фоизидан 52,8 фоизигача;
Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 8,8 фоизидан — 17,6 фоизигача;
Информатика кабинети мудирлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизи;
Тошкент ислом университетини битирган педагог ходимларга —лавозим маошининг 20 фоизи;

  Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагоглар учун:

  Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган, олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоиз;

Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга — иш стажидан келиб чиқиб базавий тариф ставкаларига 10 фоизидан 50 фоизигача;

Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга — иш ҳақи суммасининг 10 фоизидан 60 фоизигача (бунда ходимнинг лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 бараварига нисбатан)

  Аёл ўқитувчилар учун:
  Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёл ўқитувчиларга — базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз;

  Шунингдек, жорий йилдан бошлаб Вазир жамғармаси маблағлари ҳисобидан тегишли танлов жаранёларидан ўтган ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5.5 баравари миқдорида устама белгиланган.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
13.5K viewsedited  14:38
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:27:25 Президентнинг "Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
7.5K viewsedited  14:27
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:11:11 Toshkentda maktab qizlari o‘zidan katta qizni yerto‘laga tushirib, do‘pposlashdi

Ma’lum qilinishicha, voqea 25-aprel kuni taxminan soat 15:00 larda Shayxontohur tumani “Samarqand darvoza” MFY Uchlola ko‘chasi 4-uyning yerto‘la qismida sodir bo‘lgan.

Aniqlanishicha, shu tumandagi 82-sonli umumta’lim maktabi 7-sinf o‘quvchisi S. dugonalari Ch., S., T. va G. lar bilan birga shu maktabning 8-sinf o‘quvchisi K.M. ni do‘pposlashgan hamda tasvirga olingan videoni o‘zining Instagram’dagi sahifasiga joylab, tarqatgan.

Holat yuzasidan Shayxontohur tumani IIO FMB xodimlari tomonidan tergov-surishtiruv ishlari olib borilmoqda.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
8.6K viewsedited  07:11
Ochish/sharhlash
2023-04-25 14:47:55 Энди Президент мактабларига киролмаганлар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади.
Маълум қилинишича, энди ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади. Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.  
Кириш имтиҳонлари натижалари Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади. Шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олади.  

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
12.1K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2023-04-25 11:42:38 Президент қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди

Ушбу марказ:

— таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

— мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.

Марказга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
9.4K viewsedited  08:42
Ochish/sharhlash
2023-04-22 22:26:02 Душанба – 24 апрель куни ҳам дам оламизми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПФ-270-сонли “2023 йил расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони 1-бандига асосан:

2023 йил 24 апрель – душанба куни ҳам қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
12.5K views19:26
Ochish/sharhlash
2023-04-22 21:59:15 Шу манзил бўйича видеони томоша қилиб босиб қўйинг.



9.6K viewsedited  18:59
Ochish/sharhlash