Get Mystery Box with random crypto!

Энди Президент мактабларига киролмаганлар ихтисослаштирилган м | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Энди Президент мактабларига киролмаганлар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади.
Маълум қилинишича, энди ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади. Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.  
Кириш имтиҳонлари натижалари Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади. Шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олади.  

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari