Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Kanaldagi mavzular:
Тадқиқот
Kanal manzili: @xalq_talimi_xodimlari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.79K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-05-11 07:42:16 Ўзбекистон мактабларда араб тилини хорижий тил сифатида ўқитиш йўналишида Ливия билан ҳамкорлик қилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бутунжаҳон таълим форуми доирасида таълим вазирликлари делегациялари билан учрашди.

Ливия олий таълим ва илмий тадқиқот вазири Доктор Омран Муҳаммад ал Гийиб томонидан Ўзбекистон умумий ўрта таълим тизимида араб тилини хорижий тил сифатида ўқитиш йўналишида ҳамкорлик, жумладан, Ливия томонидан араб тилида дарс берувчи ўқитувчилар учун Ливия олий таълим муассасаларида магистр ва илмий тадқиқот (PhD) таълими учун таълим грантлари ажратиш таклифи берилди.

Вазир Ҳилола Умарова, шунингдек, Ҳиндистоннинг Ассам штати федерал таълим вазири Доктор Ранож билан суҳбат давомида инглиз тили ва информатика йўналишларидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларига “устоз-шогирд” модели асосида амалиётга ва таълим жараёнига жалб этиш масаласи муҳокама қилинди. Доктор Ранож ушбу масалада вазирликка амалий ёрдам беришга розилигини билдирди. Ҳамкасбларингизга улашинг — Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
9.1K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash
2023-05-10 16:36:02 18 ёшгача бўлган шахсларга 30 календарь кун таътил берилади

Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади.

Қуйидагиларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади:

18 ёшгача бўлган шахсларга – 30 календарь кун;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга – 30 календарь кун.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 27 календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.

Бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.

Ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар айрим тоифадаги ходимлар учун ҳам улар меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб белгиланади. Бундай таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг рўйхати ва ушбу таътилларнинг давомийлиги қонунчиликда белгиланади.

Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин.

Ҳамкасбларингизга улашинг — Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
7.3K viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2023-05-10 14:56:44 Мактабларда директорнинг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарларига БМҲ нинг 10 баравари миқдорида моддий рағбатлантириш бериб борилади.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
8.9K viewsedited  11:56
Ochish/sharhlash
2023-05-10 09:52:19 Марказий сайлов комиссияси бугундан президент сайлови кампаниясига старт берди.

Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
9.0K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2023-05-08 12:46:18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан досрочные выборы Президента Республики Узбекистан назначены на 9 июля 2023 года. Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
13.1K viewsedited  09:46
Ochish/sharhlash
2023-05-08 11:27:14
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади

Сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши қайд этилди.

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
9.0K viewsedited  08:27
Ochish/sharhlash
2023-05-08 09:57:03
Янгиланган Конституциямизнинг биринчи моддасида Ўзбекистон – суверен демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат, деб қатъий белгилаб қўйилгани тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан Асосий қонунимизда муҳрланган бу принциплар – мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва тақдирини, унинг келажагини белгилаб берган ушбу “бешта устун” ҳеч қачон ўзгартирилмаслиги қайд этилди.

"Дунёда кундан-кунга янги-янги синовлар, хавф-хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётганини барчангиз кўриб турибсиз.

Энг нуфузли сиёсатшунос ва экспертлар ҳам, “ақл марказлари” ҳам, жаҳонда содир бўлаётган ҳозирги зиддият ва тўқнашувлар қачон ва нима билан тугашини айта олмаяпти.

Шундай мураккаб вазиятда, ҳар бир ишимизда, қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимизда фақат ва фақат халқимиз, Ватанимиз манфаатлари энг устувор ўринда туриши шарт!" - деди Президент.

Бунинг учун, биринчидан, ота-боболаримизнинг асрий армони бўлган, тенгсиз ва буюк неъмат – мустақиллигимизни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш ва келгуси авлодларга мерос қилиб қолдириш барчамиз учун ҳаёт-мамот масаласи эканини унутмаслигимиз зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

"Биз уч минг йиллик давлатчилик тарихига, бой ва бетакрор маданиятга эга бунёдкор халқмиз. Қирқ миллионга яқинлашиб бораётган аҳолимизнинг тақдири ва истиқболи, фаровон ҳаёти учун масъул ва жавобгармиз.

Шу сабабдан юртимизда тинчлик ва барқарорликни асраш ва мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади", - деди давлат раҳбари.

Ушбу мақсадда миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини оширишга қаратилган ишлари янги босқичга олиб чиқилиши, “Хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз маҳалла”, “хавфсиз кўча” концепциялари жадал амалга оширилиши айтилди.

Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда тинчликсевар ташқи сиёсат давом эттирилиши, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари, барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик ривожлантирилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
6.5K views06:57
Ochish/sharhlash
2023-05-08 09:56:08 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 8 май куни “Телеграм” ижтимоий тармоғининг бир-неча каналлари орқали “Видеодаги аёл Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 4-мактаб психологи экан” номли пост эълон қилинди.

Ушбу видеолавҳа юзасидан Қоракўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Дастлабки ўрганишлар натижасида видеолавҳада тасвирланган аёл Қоракўл тумани 4-мактаб психологи эмаслиги аниқланди.

Мазкур ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида тегишли соҳа вакилларидан иборат таркибда алоҳида ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур ишчи гуруҳининг ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот берилади

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан вазиятга аниқлик киритилгунига қадар видеодаги ҳолатни турлича талқин қилмасликларини сўраб қоламиз.

Қоракўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
6.7K viewsedited  06:56
Ochish/sharhlash
2023-05-08 09:24:46 Бугун, 8 майдан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун кучга кирди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади. Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
6.1K viewsedited  06:24
Ochish/sharhlash
2023-05-08 08:21:03 #Конституцияни_ўрганамиз

Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
6.0K viewsedited  05:21
Ochish/sharhlash