Get Mystery Box with random crypto!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Telegram kanalining logotibi xalq_talimi_xodimlari — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Kanaldagi mavzular:
Тадқиқот
Kanal manzili: @xalq_talimi_xodimlari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.79K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-04-17 09:23:55 Мактаб ўқувчиларининг хорижга вақтинча чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

Муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, ўқувчи хорижий давлатга чиқишидан олдин мактаб директорининг розилиги олиниши талаб этиладиган бўлади.

Муҳокамалар порталига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, ота-оналар фарзанди билан бирга қайси хорижий давлатга кетиш сабабларини ва хорижда қолиш муддатини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан (ўқув йили давомида) мурожаат этади.

Ариза мактаб директори томонидан (директор бўлмаган вақтда, директор вазифасини вақтинча бажарувчи) бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчи вақтинча хорижий давлатга кетаётганлиги ҳақида ҳамда синф раҳбари ва фан ўқитувчиларини хабардор қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Мактаб директори қуйидаги ҳолатларда ўқувчининг ота-оналарини, яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини раисини, тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимини ва болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини ёзма равишда огоҳлантиради ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради:

хорижий давлатга вақтинча чиқиб кетган ўқувчилар хорижда бўлиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида бир ҳафта муддатда мактабни хабардор қилмасдан дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчилар;

ота-оналар фарзанди билан хорижий давлатга кетиш сабабларини ва хорижда қолиш муддатини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат этмаганда.

Мактаб директори ҳар йили 25 майга қадар ўқув йили давомида мактабни хабардор қилмасдан хорижий давлатга чиқиб кетиб камида уч ойдан ортиқ муддатда узлуксиз дарс машғулотларига қатнашмаган (ўқув йили якунланишидан олдин дарсга қатнашган ўқувчилар бундан мустасно) ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига киритади.
Мазкур ўқувчилар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси розилиги билан ўқувчилар сафидан чиқарилади.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
12.8K viewsedited  06:23
Ochish/sharhlash
2024-04-16 12:52:33 Тошкентда 1-синф раҳбари ўқувчилар қўлига игна санчиб жазолаб келгани юзасидан расмий изоҳ берилди 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсмани ҳолатга расмий изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта мактаб 1-“Э” синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-“Э” синф раҳбари С.Р. (аёл)нинг устидан шикоят қилган.

Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлининг уст қисмига саморез ва игналар билан санчиб, турли жароҳатлар етказгани, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдирган. 1-“Э” синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилгани юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
11.0K viewsedited  09:52
Ochish/sharhlash
2024-04-14 17:52:30 Мактаблардан қўлингизни тортинг: Мактаблар ҳудуди фақат таълим учун фойдаланилиши керак!

Мактаблар ҳудудидаги сотиб юборилган ер майдонларини қайтариш ўрнига қолганиниям сотиш янги тўлқин билан давом этадиган кўринади.

Тасдиқланганидан кейин маҳаллабай юришни бошлаган пойтахт ҳокимига сотиш мумкин бўлган ер майдонларини презентация қилишни бошлашган. Улар орасида илгари мактаб бўлган ва яна мактабга айлантирилиши кўзланган лицейнинг 27,5 сотихли ер майдони ҳам бор. Эмишки, бу жой ўлик ва фойдаланмаётган бассейн эмиш. Сотишдан тушган пулга маҳаллани ободонлаштириш ва мактабни таъмирлашга ишлатилармиш.

Ҳоким билан учрашувда ҳозир бўлганларнинг ҳеч бири мактаб майдонига тегмайлик, қурсак, ўрнига яна мактаб қурайлик демаган. Лоақал биронтаси туриб ўша сотмоқчи бўлган ер майдонининг пулига камида 500 ўринли янги мактаб биноси қурса бўладику, деб сўрамаган.

Агарда ҳозир шу битта мактаб мисолида ер сотиш бошланса, уни тўхтатиб қолиб бўлмайди. "Юнусобод тажрибаси" деган аҳмоқона методичка билан бутун Ўзбекистонга ёйилади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва уларнинг очофат шотирлари мактабларнинг ер майдонларига кўз олайтириб турибди. Доимгидек, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги оғзига толқон солиб ўтирипти.

Мактабларнинг бўш ҳудудига фақат таълим жараёнига оид бино ва иншоотлар қурилиши керак. бу бассейн, бу спорт зали, бу кутубхона бўлиши мумкин. Агар чуқур иқтисодий асосланса, давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий мактаб қуришни ҳам ўйлаб кўрса бўлади, ундан ортиқ эмас.

Ҳурматли қарор қабул қилувчилар, бюджет тизимидаги мактаблар, шифохоналар, университетлар макони "хусусийлаштиришдан" дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотиш қонун билан тақиқланиши зарур.

Мактаблардан қўлингизни тортинг, ҳурматсиз ерсотарлар. Ўзбекистон келажагига чанг солманг.

Иқтисодчи Отабек Бакиров.



Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
9.7K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2024-04-12 20:21:52 #Тадқиқот_натижалари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давоматнинг пастлиги таълим сифати билан боғлиқ деб хисоблайди.

МҲТИ умумтаълим мактабларида давоматни яхшилаш учун бир қанча тавсияларни таклиф этган.

Унга кўра: 

1.Болалар саломатлигига эътиборни кучайтириш, фарзандини доимий равишда профилактик кўрикдан ўтказувчи ота-оналар учун махсус рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш лозим. Мексикада “Progressa” давлат дастури доирасида фарзандларини доимий равишда тиббий профилактик кўрикдан ўтказган кам таъминланган ота-оналар учун нақд пул кўринишида нафақа берилган. 

2.Юқори синф ўқувчилари орасида (10-11-синф) йил давомида дарсларни қолдирмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун махсус жамғарма дастурини жорий этиш керак. Дастур доирасида дарсларни қолдирмаган ўқувчиларга муайян миқдорда стипендия тўланади ва ушбу маблағлар ўқувчининг банкдаги ҳисобрақамида сақланади. Тўпланган маблағларни олий ўқув юртлари шартномаларини тўлашга, уй-жой сотиб олишга ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга сарфлаш мумкин бўлади. Бу ўз навбатида ўқишни ташлаб меҳнат бозорига чиқиб кетиш ва эрта ҳомиладорликнинг олдини олишга хизмат қилади. 

3.Фарзанди беш кун ва ундан кўп вақт давомида сабабсиз дарсларни қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналарини жаримага тортиш тизимини жорий этиш. Жарима миқдорини БҲМнинг ярми миқдорида белгилаш тавсия этилади. Тўпланган маблағ мактабларни таъмирлаш ва инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланади. Буюк Британияда фарзандини сабабсиз беш кун давомида мактабга юбормаган ота-оналар 80 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилади. 

4. Юқори синф ўқувчилари орасида ўқув юкламасини пасайтириш йўлларини кўриб чиқиш керак. 

5. Вирус мавсумларида болаларни вирусга қарши эмлашни кенгайтириш керак. 

6. Мактабларда таълим сифатини ошириш зарур. Бунинг учун эса педагог ходимлар малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги иштирокини ошириш кераклиги қайд этилади. Бу борада ота-оналар мажлисида сабабсиз иштирок этмаганларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳам тавсия қилинган. 
Қўшимча қилинишича, PISAʼда иштирок этган ўқитувчиларнинг бор-йўғи 24,6 фоизи халқаро ва унга тенглаштирилган маҳаллий сертификатга эга.

Ўзбекистон PISAʼда иштирок этган давлатлар орасида бу кўрсаткич бўйича охиридан битта олдинги ўринни эгаллаган. 

Шунингдек, 2022 йилда 294,1 минг нафар ўқитувчини аттестациядан ўтказиш жараёнида уларнинг 7 фоизи , яъни 20 минг 300 нафари ўқитувчилик лавозимига лойиқ эмаслиги аниқланган. 

Қолаверса, МҲТИ умумтаълим мактабларининг 35,8 фоизида ошхона ёки буфет, 5 фоизида кутубхона, 21 фоизида спорт зали йўқлигини, бор-йўғи 30 фоизи канализацияга эгалигини эслатган



Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
14.7K viewsedited  17:21
Ochish/sharhlash
2024-04-12 20:16:10 #Халқаро_тадқиқот_натижалари

Болалар нима сабаб дарс қолдиряпти? 

Мамлакатнинг 14 та ҳудудида 2 минг нафар ота-оналар иштирокида ўтган сўровномада ўқувчиларнинг дарс қолдиришидаги асосий сабаблар айтиб ўтилган. Унга кўра, респондентларнинг 75,4 фоизи бетоб бўлиб қолиш, 8,9 фоизи ота-онасига ишларда ёрдам бериши, 3,1 фоизи ота-онаси ишга чиқиши кераклиги, 6 ёшгача бўлган болаларга қарайдиган бошқа одам йўқлиги, 1,7 фоизи хусусий ўқитувчи/репетитор билан ўқиши, 1,1 фоизи мактабга бориши учун қўшимча харажатларга маблағ етишмаслиги важлари туфайли фарзанди дарс қолдиришини маълум қилган. Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 8,5 фоизи эса фарзанди нима сабабдан дарс қолдирганини билмаслигини билдирган. 
Ота-оналарнинг 76,9 фоизи фарзанди сўнгги бир ой давомида умуман дарс қолдирмаганини билдирган, 15,6 фоизи эса 1-2 кун, 7,4 фоизи 3-4 кун дарс қолдирганини айтган. 

PISA маълумотларига кўра, Ўзбекистонда дарсларни кетма-кет уч ой қолдирган ўқувчилар улуши 18,5 фоизни ташкил этган, PISAʼда иштирок этган мамлакатлар орасидаги ўртача кўрсаткич 10,3 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўғил болалар орасида кўпроқ қизларга нисбатан. 
Бунинг асосий сабаблари сифатида эса бетоб бўлиб қолиш (56,5 фоиз), оила аъзосига ғамхўрлик қилиш (22,7 фоиз), оилавий ишларда ёрдам бериш (17,6 фоиз), мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмаслик (17,4 фоиз), зерикиш (17,4 фоиз), уйга пул олиб келиш учун иш топиш кераклиги (13,2 фоиз), транспорт муаммоси туфайли мактабга бора олмаслик (10,7 фоиз) ва ҳомиладор бўлиб қолиш (7,1 фоиз) кўрсатилган. 

Халқаро тадқиқотларда кўриниб қолган “кўзбўямачилик” 
МҲТИнинг таъкидлашича, ўқувчилар орасида аъло баҳоларга ўқийдиганлар улуши 52,3 фоизни, тўртга ўқийдиганлар 36,4 фоизни, уч баҳога ўқийдиганлар 10,3 фоизни ташкил этади. 

Ҳудудлар кесимида аъло баҳоларга ўқийдиганларнинг юқори улуши Андижон (59,4 фоиз) ва Навоий (57,4 фоиз) вилоятларида кузатилган. Энг паст баҳоларга ўқийдиган ўқувчилар улуши эса Тошкент шаҳри (15,4 фоиз), Фарғона (12,8 фоиз), Сирдарё (12,5 фоиз) ва Хоразм (12,4 фоиз) вилоятларида қайд этилган. 

Институт ўқувчиларнинг ўзлаштириши қийин бўлаётган предметлари математика, технология, ўқиш, чет тили, табиий фанлар ва тасвирий санъат эканини, энг осонлари эса мусиқа, жисмоний тарбия, чизмачилик бўлганини қўшимча қилади. 

e-maktab маълумотларига кўра, бугунги кунда ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 88,7 фоизи аъло ва яхши баҳоларга ўқийди, лекин Халқаро баҳолаш тестлари натижаси бунинг аксини кўрсатган. 2021 йилда ўтказилган халқаро PIRLS тестида маҳаллий ўқувчилар дунёдаги ўртача 500 кўрсаткичидан паст натижа, 437 олган. 

2022 йилда мактабларда 15 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур – PISA тестлари натижасига кўра, ўқувчиларимиз 81 та мамлакат орасида математика бўйича 72-ўринни, табиий фанлар ва ўқиш саводхонлиги йўналишларида энг охиридан битта олдинги ўринни, 80-ўринни эгаллаган. 


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
13.4K viewsedited  17:16
Ochish/sharhlash
2024-04-12 20:12:24 #Халқаро_тадқиқот_натижалари

Мактабларда давомат пасайиши нима билан боғлиқ? – МҲТИ таҳлилларини эълон килди.

Таҳлиллар Ўзбекистонда болаларнинг мактабга боришига уларнинг бетоб бўлиб қолиши, ота-онасига ёрдам бериши, репетиторга бориши каби ҳолатлар тўсқинлик қилганини кўрсатди. Вазиятни ўнглашда педагоглар малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги иштирокини ошириш кераклиги муҳим тавсиялардан бири сифатида кўрсатилмоқда. 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди ҳамда ўз таҳлилларини эълон қилди. 

Дарс қолдириш таълим сифатига салбий таъсир кўрсатади 
Дастлаб институт яқинда эълон қилинган PISA (Programme for International Student Assessment), яъни ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур натижаларига эътибор қаратган. Унга кўра, дарсларга узоқ муддат қатнашмаслик таълим сифатига салбий таъсир қилади. 
Мисол учун, узоқ вақт давомида дарс қолдирган бошланғич синф ўқувчилари дарсларда мунтазам қатнашган тенгдошларига нисбатан математикадан ўртача 35 балл, ўрта синфдагилар (5-9-синфлар) 41 балл ва юқори синфдагилар (10-11-синфлар) 59 балл паст натижа кўрсатган. 

Қайд этилишича, таҳлил натижалари юқори синфларда давоматнинг паст бўлиши ўқувчиларнинг билим даражаси пасайишига кўпроқ таъсир қилишини исботлаган. 

Мактабларда давоматнинг пасайиш тенденцияси кетяптими? 

e-maktab маълумотларига кўра, 2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган, 2023 йилга келиб, 82,5 фоизга тушган. Қайд этилишича, давоматнинг энг паст кўрсаткичлари юқори синф, яъни 10-11-синф ўқувчилари орасида кузатилган, 78,4 фоизни ташкил этган. 

Институт уларнинг ОТМга кириш учун қўшимча дарсларга қатнаши бунинг асосий сабабларидан бири бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. МҲТИ ўтказган сўров натижаларига кўра, 16-17 ёшли фарзанди бўлган ота-оналарнинг 87 фоизи фарзанди қўшимча дарсларга қатнашини билдирган. 
Ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари 57,8 фоиз билан Тошкент шаҳри, 76,9 фоиз билан Жиззах, 75,8 фоиз билан Тошкент ва 79,8 фоиз билан Фарғона вилоятларида кузатилмоқда. Энг юқори кўрсаткичлар эса 89,1 фоиз билан Бухоро, 88,3 фоиз билан Сурхондарё ва 88,2 фоиз билан Қашқадарё вилоятларида бўлган. 
Предметлар кесимида давомат масаласи кўтарилса, бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст кўрсаткичлар ўзбек тили ва математика фанларига тўғри келади. Ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст рақамлари қайд этилган. 


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
12.1K viewsedited  17:12
Ochish/sharhlash
2024-04-12 20:05:34
17 ёшида яширин йўллар орқали Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Сирожиддин Шокиров жанг майдонида ўлдирилган

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни асло эътиборсиз қолдирманг, ижтимоий тармоқлар орқали кимлар билан алоқада бўлишини, қайси саҳифаларни кузатиб боришини доимо назорат қилинг! Огоҳ бўлинг, фарзандингиз ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўйманг!


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
15.6K viewsedited  17:05
Ochish/sharhlash
2024-04-10 06:38:44
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
8.5K views03:38
Ochish/sharhlash
2024-04-10 05:29:53
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Президент Рамазон ойида қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айлашини тилади. Давлат раҳбари ўз табригида “ҳозир дунёда юзага келган ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда диёримиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш зарурлигини” таъкидлади.

https://kun.uz/kr/23757945

Kun.uz расмий канали
8.7K views02:29
Ochish/sharhlash
2023-07-24 04:48:02
Бугун 24- июль Ўзбекистон Президенти
​​Шавкат Мирзиёев 66 ёшга тўлди.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент!

Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
10.0K views01:48
Ochish/sharhlash