Get Mystery Box with random crypto!

#Тадқиқот_натижалари Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар ин | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

#Тадқиқот_натижалари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давоматнинг пастлиги таълим сифати билан боғлиқ деб хисоблайди.

МҲТИ умумтаълим мактабларида давоматни яхшилаш учун бир қанча тавсияларни таклиф этган.

Унга кўра: 

1.Болалар саломатлигига эътиборни кучайтириш, фарзандини доимий равишда профилактик кўрикдан ўтказувчи ота-оналар учун махсус рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш лозим. Мексикада “Progressa” давлат дастури доирасида фарзандларини доимий равишда тиббий профилактик кўрикдан ўтказган кам таъминланган ота-оналар учун нақд пул кўринишида нафақа берилган. 

2.Юқори синф ўқувчилари орасида (10-11-синф) йил давомида дарсларни қолдирмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун махсус жамғарма дастурини жорий этиш керак. Дастур доирасида дарсларни қолдирмаган ўқувчиларга муайян миқдорда стипендия тўланади ва ушбу маблағлар ўқувчининг банкдаги ҳисобрақамида сақланади. Тўпланган маблағларни олий ўқув юртлари шартномаларини тўлашга, уй-жой сотиб олишга ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга сарфлаш мумкин бўлади. Бу ўз навбатида ўқишни ташлаб меҳнат бозорига чиқиб кетиш ва эрта ҳомиладорликнинг олдини олишга хизмат қилади. 

3.Фарзанди беш кун ва ундан кўп вақт давомида сабабсиз дарсларни қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналарини жаримага тортиш тизимини жорий этиш. Жарима миқдорини БҲМнинг ярми миқдорида белгилаш тавсия этилади. Тўпланган маблағ мактабларни таъмирлаш ва инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланади. Буюк Британияда фарзандини сабабсиз беш кун давомида мактабга юбормаган ота-оналар 80 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилади. 

4. Юқори синф ўқувчилари орасида ўқув юкламасини пасайтириш йўлларини кўриб чиқиш керак. 

5. Вирус мавсумларида болаларни вирусга қарши эмлашни кенгайтириш керак. 

6. Мактабларда таълим сифатини ошириш зарур. Бунинг учун эса педагог ходимлар малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд таълимидаги иштирокини ошириш кераклиги қайд этилади. Бу борада ота-оналар мажлисида сабабсиз иштирок этмаганларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳам тавсия қилинган. 
Қўшимча қилинишича, PISAʼда иштирок этган ўқитувчиларнинг бор-йўғи 24,6 фоизи халқаро ва унга тенглаштирилган маҳаллий сертификатга эга.

Ўзбекистон PISAʼда иштирок этган давлатлар орасида бу кўрсаткич бўйича охиридан битта олдинги ўринни эгаллаган. 

Шунингдек, 2022 йилда 294,1 минг нафар ўқитувчини аттестациядан ўтказиш жараёнида уларнинг 7 фоизи , яъни 20 минг 300 нафари ўқитувчилик лавозимига лойиқ эмаслиги аниқланган. 

Қолаверса, МҲТИ умумтаълим мактабларининг 35,8 фоизида ошхона ёки буфет, 5 фоизида кутубхона, 21 фоизида спорт зали йўқлигини, бор-йўғи 30 фоизи канализацияга эгалигини эслатган



Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari