Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда 1-синф раҳбари ўқувчилар қўлига игна санчиб жазолаб | ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Тошкентда 1-синф раҳбари ўқувчилар қўлига игна санчиб жазолаб келгани юзасидан расмий изоҳ берилди 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсмани ҳолатга расмий изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта мактаб 1-“Э” синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-“Э” синф раҳбари С.Р. (аёл)нинг устидан шикоят қилган.

Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлининг уст қисмига саморез ва игналар билан санчиб, турли жароҳатлар етказгани, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдирган. 1-“Э” синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилгани юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari