Get Mystery Box with random crypto!

Vodiy1.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi vodiy1uzofficial — Vodiy1.uz | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Тезкор
Хушхабар
Diqqat
Қойил
Kanal manzili: @vodiy1uzofficial
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 141.43K
Kanalning ta’rifi

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.
Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272
Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar
Реклама ва эълонлар учун
@vodiy1_reklama_admini га мурожаат қилинг!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 48

2023-11-14 17:14:09
«Байроғим – фахрим, ғурурим» танлови!

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Vodiy1.uz нашри билан ҳамкорликда 18 ноябрь — давлат байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловда Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўзларининг ўзгача креатив ёндашув билан олинган видеороликлари билан иштирок этмоқда.

Видеороликлар Vodiy1.uz каналида овозга қўйилмоқда.

Энг кўп овоз олган видеоролик муаллифига Фарғона вилояти ҳокимлиги махсус совғаси, иккинчи ўрин соҳибига дипом ва 1,5 миллион сўм пул мукофоти ва 3 ва 4 ўринларга диплом ва 1 миллиондан совға топширилади.

Овоз бериш 17 ноябрь соат 24:00 гача давом этади.

Овоз бериш бу жойда
39.6K viewsedited  14:14
Ochish/sharhlash
2023-11-14 16:52:14
#шунақа_гаплар
Қўшхотинликни тарғиб қилганлар қанчага тушади? (видео)

Сўнгги пайтларда турли блогерлар, режиссёрлар томонидан сериал, реклама, кўнгилочар ва таҳлилий материаллар орқали кўпхотинлик ва унинг «афзалликлари»ни тарғиб қилиш авж олди.

Эндиликда кўпхотинликни тарғиб қилганлар қаттиқ афсус қилади. Қарангки, қамалиши ҳам мумкин. Қабул қилинган қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Аниқ рақамларни билиб олиш учун видеога юзланамиз

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
17.9K viewsedited  13:52
Ochish/sharhlash
2023-11-14 15:32:53
Энди чақалоқлар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш мумкин

Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн портал орқали ариза берилади ва уйгача етказиб берилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
18.1K views12:32
Ochish/sharhlash
2023-11-14 13:59:10
#Тадқиқот

Бўйдоқлар диққатига! Оила қурмасдан яшаш ракка олиб боради - олимлар

Vodiy1.uz маҳсулоти.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
18.0K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-11-14 12:31:58
Саховатлиларга мурожаат қиламиз: Имконингиз бўлса ёрдам беринг!(Видео)

Етарлича маблағ йиғилмаётганлиги учун ҳам Мафтунада ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиёти кечиктирилмоқда. Республика Нейроxирургия марказида ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти учун 70 млн. сўм миқдорида маблағ керак бўлади.

Карта рақами:
4073 4200 5862 1149/Сотволдиева Мафтуна

Телефон:
+998336899395
+998942214644

Мурғак фарзанд онасининг қийналганини кўриб келажакда нейрохирург шифокор бўлмоқчи. Сиздан ёрдам умид қилиб, мурожаат йўллаганларнинг мушкули осон бўлишида сабабчи бўлинг, бемор она тезроқ шифо топсин.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
17.8K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-11-14 11:59:01
#Диққат #Эҳтиёт_бўлинг

Хакерлар ўзбекистонликларнинг банк карталаридан йирик миқдорда пул ўғирлагани айтилмоқда

Хабарларга кўра, 11 ноябрга ўтар кечаси ва эрта тонгда Ўзбекистон фуқароларининг банк карталаридан катта миқдордаги пуллар ғойиб бўлган.

Норасмий маълумотларга кўра, банк тизими сервер даражасида бузиб кирилган, бунинг эвазига фирибгарлар банклардан бирининг аризасида рўйхатдан ўтган карталарга кириш имконига эга бўлган. Расмий изоҳни кутамиз.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
15.7K views08:59
Ochish/sharhlash
2023-11-12 04:01:51
12 - ноябрь — Тиббиёт ходимлари куни

2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ мамлакатимизда ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

Ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан Vodiy1.uz сайти номидан самимий муборакбод этамиз.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-11-11 19:03:00
“Касбим менинг –фахрим менинг” танлови ғолиблари аниқланди

Андижон вилоят ҳокимлиги, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, "MegaTourism Sayyohlik Agentligi", Vodiy1.uz расмий интернет нашри билан ҳамкорликда “Тиббиёт ходимлари куни” олдидан ҳамширалар иш фаолиятига бағишланган энг яхши видеороликлар танловини эълон қилганди.

Овоз бериш натижаларига кўра, 1-ўринни Бўстон туман РШТЁИМ, 2-ўринни Андижон туман туғруқ мажмуаси, 3-ўринни РШТЁИМ нейрореанимация ва 4-ўринни Андижон шаҳар 3 оилавий поликлиника эгаллади. 11 ноябрь соат 21:00дан кейин берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

1-ўринга Андижон вилоят ҳокимлигининг соврини ҳамда “MegaTourism Sayyohlik Agentligi” томонидан Дубайга саёҳат йўлланмаси, 2-ўринга махсус совға ва 1,5 млн. сўм пул мукофоти, 3 ва 4-ўринларга соврин ва 1 млн. сўмдан пул мукофоти берилади. 500 тадан кўп овоз тўплаган барча қатнашчиларга махсус совғалар вилоят “Тиббиётчилар куни” байрамида топширилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.7K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-11-11 17:45:01
“Магнит бўрони ҳақиқатда хавфлими?”- Профессор Иброҳим Асқаров изоҳ беради

Vodiy1.uz мухбири таниқли профессор Иброҳим Асқаров билан боғланиб деярли ҳар ҳафта тарқаладиган хабарларга изоҳ сўради.

Кейинги пайтда магнит бўронлари ҳақида кўп эшитяпмиз. Ҳатто Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бу ҳақда тез-тез огоҳлантирмоқда. Аммо илгари бундай огоҳлантиришлар негадир қулоғимизга чалинмасди. Магнит бўрони ўзи нима? У ҳақиқатда инсон учун зарарлими?

Аудиосуҳбатни эшитинг..

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
12.7K views14:45
Ochish/sharhlash
2023-11-09 16:18:15
“Ёппасига тўйга-а-а!”: 25 йилдан бери жарчилик қилаётган Ўролбой ота

Шаҳрихоннинг Дориломонида зўр инсонни топиб олдик.
Қишлоқда кимдир тўй қилса, одамларга таклифнома бериб юрмайди. Жарчи ҳаммани ёппасига чақиради. Турли маросим, ҳашар ва жанозаларда ҳам мана шу жарчи ҳаммага хабар беради. Унингсиз маҳалла маросимларини тасаввур қилиш қийин.

25 йилдан буён Дориломон қишлоғида жарчилик қилиб келаётган Ўролбой ота Ҳожибоев кўпинча велосипед миниб тонг саҳардан одамларни турли маросимларга чақиради. Бунга ёшлигидан қизиқиб қолган, шу боис чарчоқ нима билмайди.

Ўролбой ота бундан ташқари хонадонида турли хил экинларни яхши парваришлаб, мўл ҳосил олиш орқали кўпчиликнинг тилига тушган.
75 ёшли ота айни пайтда 24 нафар неваранинг бобоси, оилада яхши ота ва меҳрибон турмуш ўртоқ саналади.

Видеони тўлиқ ҳолда кўриш учун Ютубдаги каналимизга ўтинг:



Vodiy1.uz маҳсулоти

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.2K viewsedited  13:18
Ochish/sharhlash