2023-12-26 08:48:02
Жадидлар ким ва улар нималарга қарши бўлишган?
Масалан Фитрат домла: 1. Дабдабали тўй ва ўлим маросимларига;
2. Диний фанатизмга;
3. Чопон салла кийиб, калиш судраб жулдирвоқи бўлиб юришга;
4. Диний схоластикага асосланган эски мадраса ва мактаб тизимига;
5. Хотин қизларнинг паранжи кийишига;
6. Одамларни палон шаҳарлик, палон қишлоқлик деб камситишга.
Улар нимани ëқлашган?
1. Яхши илм олишни;
2. Замонавий музика, опера балет симфониялар ва театр;
3. Завод ва фабрикалар атрофида шаҳарлашишни;
4. Замонавий кийиниш (Шляпа¸ фрак ва капалакнусха галстук тақиб юришган);
5. Хусусий мулкка асосланган капитализм тизимини;
6. Турк тилини;
7. Миллат бойлигини сандиқлардан чиқариб банклар ëрдамида ишлатишни;
8. Туркистон бирлигини.
(Жадидлар каналидан олинди)
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
19.6K viewsedited 05:48