Get Mystery Box with random crypto!

«Байроғим – фахрим, ғурурим» танлови! Фарғона вилоят ҳокимлиг | Vodiy1.uz | Расмий канал

«Байроғим – фахрим, ғурурим» танлови!

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Vodiy1.uz нашри билан ҳамкорликда 18 ноябрь — давлат байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловда Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўзларининг ўзгача креатив ёндашув билан олинган видеороликлари билан иштирок этмоқда.

Видеороликлар Vodiy1.uz каналида овозга қўйилмоқда.

Энг кўп овоз олган видеоролик муаллифига Фарғона вилояти ҳокимлиги махсус совғаси, иккинчи ўрин соҳибига дипом ва 1,5 миллион сўм пул мукофоти ва 3 ва 4 ўринларга диплом ва 1 миллиондан совға топширилади.

Овоз бериш 17 ноябрь соат 24:00 гача давом этади.

Овоз бериш бу жойда