Get Mystery Box with random crypto!

“Ёппасига тўйга-а-а!”: 25 йилдан бери жарчилик қилаётган Ўролб | Vodiy1.uz | Расмий канал

“Ёппасига тўйга-а-а!”: 25 йилдан бери жарчилик қилаётган Ўролбой ота

Шаҳрихоннинг Дориломонида зўр инсонни топиб олдик.
Қишлоқда кимдир тўй қилса, одамларга таклифнома бериб юрмайди. Жарчи ҳаммани ёппасига чақиради. Турли маросим, ҳашар ва жанозаларда ҳам мана шу жарчи ҳаммага хабар беради. Унингсиз маҳалла маросимларини тасаввур қилиш қийин.

25 йилдан буён Дориломон қишлоғида жарчилик қилиб келаётган Ўролбой ота Ҳожибоев кўпинча велосипед миниб тонг саҳардан одамларни турли маросимларга чақиради. Бунга ёшлигидан қизиқиб қолган, шу боис чарчоқ нима билмайди.

Ўролбой ота бундан ташқари хонадонида турли хил экинларни яхши парваришлаб, мўл ҳосил олиш орқали кўпчиликнинг тилига тушган.
75 ёшли ота айни пайтда 24 нафар неваранинг бобоси, оилада яхши ота ва меҳрибон турмуш ўртоқ саналади.

Видеони тўлиқ ҳолда кўриш учун Ютубдаги каналимизга ўтинг:



Vodiy1.uz маҳсулоти

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг