Kanal manzili:
Toifalar:
Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
139.44K
Kanalning ta’rifi
Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.
Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272
Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar
Реклама ва эълонлар учун
@vodiy1_reklama_admini га мурожаат қилинг!
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 46
2023-11-09 10:40:12
Қиш яқин: Жиззахнинг Зомин туманида тунда қор ёғдиhttps://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.6K views07:40
2023-11-09 09:59:02
Ўзбекистон фуқаролари Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқдаМиграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Буюк Британияга ишга таклиф этди.
Иш тури: гўшт маҳсулотлари бўйича сифат назорати ходими. Иш ҳақи йилига 26 200 фунт стерлингдан бошланади.
Батафсил маълумот бу ерда
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.8K views06:59
2023-11-09 09:02:44
“Бошқа фарзандли бўлолмайман…”, “5 млрд моддий даъво сўрайман” - “Dok-1 Maks” иши бўйича жабрланувчилар
“Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикасидан келган жабрланувчилар кўрсатма берди. Ота-оналарнинг кўрсатмаларидан баъзи жойлари:
“Энг оғир жазо беришингизни сўрайман. Гўдакларни ўлдириб ўтирибди улар… Ўғлим вафот этди. Соғлиғимга боғлиқ бошқа фарзандли бўлолмайман…”
“…Мен ўзим 5 млрд моддий даъво сўрайман. Куладими — бизга фарқи йўқ. Мен бу суммани уларга жазо сифатида сўрайман. Шу пулни топиб беролмай, қийналишини истайман.
“Ҳеч қандай пул болани қайтаролмайди. Айбдорларга қатъий жазо берилсин. Энг оғир колонияда жазони ўташини талаб қиламан…”
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.8K viewsedited 06:02
2023-11-09 08:30:00
Фарғона ва Намангандаги институтлар Осиёдаги TOP-1000 таликдан жой олдиНаманган муҳандислик-технология институти ва Фарғона политехника институти Осиёнинг энг кучли институтлари рейтингига кирди.
Наманган муҳандислик-технология институти 751-800, Фарғона политехника институти эса 801+ қатордан жой олди.
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.5K views05:30
2023-11-09 08:06:38
"Перевал"да айни вақтларда қор ёғмоқда. Йўллар сирпанчиқФВВ Қамчиқ довонидан ўтмоқчи бўлганларни огоҳлантирмоқда. Бугун тунда қор яна ҳам кучайиши мумкин экан. Шунинг учун ҳайдовчилардан сутканинг ёруғ пайтида ҳаракатланиш сўралмоқда.
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
12.8K viewsedited 05:06
2023-11-09 07:00:57
Эрталаб нонушта қилмаслик қандай оқибатларга олиб келади? Биринчидан: Ошқозон ўзини ўзи ҳазм қилишни бошлайди, Нимага? Чунки у жойда хлорид кислотаси ажратилади ва у ошқозон деворларини емира бошлайди!
Иккинчидан: Организмга овқат кирмаганидан кейин ўт пуфак хам ўз фаолиятини тўхтата бошлайди, бу эса ўт суюқлигини димланишига ва организм учун муҳим бўлган витаминларни қабул бўлмаслигига олиб келади
Шундай қилиб нонушта қилмаслик организмимизда жуда ҳам муҳим бўлган витаминлар ва бошқа элементларни танқислигига олиб келади!
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.7K views04:00
2023-11-09 06:02:08
#Диққат
Энди велосипедчиларга ҳам жарима қўлланилиши мумкин.
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
14.4K views03:02
2023-10-31 09:43:44
“Сув келтирган Африкада азиз”: Оҳангаронлик аёл Африкага бориб сув чиқариб берибди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги «Темир ота» ошхонасининг раҳбари Дилбар опа Африка давлатларини бирига бориб, у ерда тоза ичимлик суви чиқаришга ҳомийлик қилди.
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.6K viewsedited 06:43
2023-10-09 16:35:12
Ёлғон хабар: «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида 2 мингдан кўп овоз тўплаган ташаббуслар ғолиб деб топилдими?
Ижтимоий тармоқларда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида 2 мингдан кўп овоз тўплаган, лекин ғолиб бўла олмаган барча ташаббуслар ғолиб деб топилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Vodiy1.uz ушбу хабарга аниқлик киритиши мақсадида молия вазирлиги тизимидаги мутасаддилар билан боғланди. Уларнинг сўзларига кўра, бу хабар нотўғри.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бўйича расмий хабар чиқса, Vodiy1.uz биринчилардан бўлиб маълум қилади.
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
15.6K viewsedited 13:35
2023-09-29 12:22:44
Қўқонлик тадбиркор 10 нафар устозини Умра сафарига юбормоқдаБугун, 29 сентябрь куни Қўқон шаҳрида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" га бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида олийҳиммат тадбиркор 10 нафар муаллимга Умра сафари йўлланмаларини совға сифатида топширибди.
Устозларга ҳурматнинг ёрқин ифодаси бўлган бу саховат таҳсинга лойиқ. Тадбиркор Акмалжон Саиджоновнинг отасига раҳмат!
https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
16.6K viewsedited 09:22