Get Mystery Box with random crypto!

“Касбим менинг –фахрим менинг” танлови ғолиблари аниқланди Ан | Vodiy1.uz | Расмий канал

“Касбим менинг –фахрим менинг” танлови ғолиблари аниқланди

Андижон вилоят ҳокимлиги, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, "MegaTourism Sayyohlik Agentligi", Vodiy1.uz расмий интернет нашри билан ҳамкорликда “Тиббиёт ходимлари куни” олдидан ҳамширалар иш фаолиятига бағишланган энг яхши видеороликлар танловини эълон қилганди.

Овоз бериш натижаларига кўра, 1-ўринни Бўстон туман РШТЁИМ, 2-ўринни Андижон туман туғруқ мажмуаси, 3-ўринни РШТЁИМ нейрореанимация ва 4-ўринни Андижон шаҳар 3 оилавий поликлиника эгаллади. 11 ноябрь соат 21:00дан кейин берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

1-ўринга Андижон вилоят ҳокимлигининг соврини ҳамда “MegaTourism Sayyohlik Agentligi” томонидан Дубайга саёҳат йўлланмаси, 2-ўринга махсус совға ва 1,5 млн. сўм пул мукофоти, 3 ва 4-ўринларга соврин ва 1 млн. сўмдан пул мукофоти берилади. 500 тадан кўп овоз тўплаган барча қатнашчиларга махсус совғалар вилоят “Тиббиётчилар куни” байрамида топширилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг