Get Mystery Box with random crypto!

Vodiy1.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi vodiy1uzofficial — Vodiy1.uz | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Расман
Ажабо
Тезкор
آنا
Diqqat
All tags
Kanal manzili: @vodiy1uzofficial
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132.17K
Kanalning ta’rifi

Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.
Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272
Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar
Реклама ва эълонлар учун
@vodiy1_reklama_admini га мурожаат қилинг!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-26 07:02:13
#Диққат
Фирибгарликнинг янги тури: Фуқароларнинг ҳар бири 30 миллион сўмга алданишган

Андижонда маҳалларда маиший техника ва чинни сотиб юрган йигитлар 11 нафар фуқароларни алдаб, уларнинг номига кредит олишган.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
12.9K views04:02
Ochish/sharhlash
2024-04-26 04:59:37
26 апрель – эл суйган шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Муҳаммад Юсуф (асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) 1954 йилнинг 26 апрелида Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган.

Муҳаммад Юсуф ўндан ортиқ шеърий тўпламлар муаллифи. У Ўзбекистон халқ шоири унвони ва “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Муҳаммад Юсуф ижоди айни гуллаб яшнаган пайтда, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида 2001 йил 29 июлда вафот этган.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.7K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-04-25 17:50:12
Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига ўзгача видеоролик

Тўғриси, юртимизда Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини ёд билмас киши йўқ. 26 апрель шоирнинг 70 йиллик таваллуд куни.

Андижон вилояти ҳокимлиги тақдим этган мазкур роликда Vodiy1.uz журналисти Элмурод Эрматов, актёр Ғайрат Аҳмедов, журналист Хайрулла Ҳамидовлар ҳамкорликда ижод қилган.

Видеони сифатли форматда кўриш учун Ютубга ўтиш

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
46.9K viewsedited  14:50
Ochish/sharhlash
2024-04-25 17:05:25
Айни пайтда Чортоқда дўл ёғмоқда

Ерни оппоқ муз парчалари қоплаган. Чортоқ тумани Узункўча маҳалласидан юборилган суратлар.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
23.4K views14:05
Ochish/sharhlash
2024-04-25 15:52:50
#ана_холос
Ўзбекистонда бачадон ижараси авж олмоқда

Айрим ўзбек аёллари бачадонини ижарага бермоқда. Ўзбекистонлик аёллар, ўз қорнини 20 минг АҚШ долларигача бўлган суммага ижарага бермоқда. Бачадон ижараси замонавий тилда суррогат она деб номланади ва бачадонини ижарага берувчи аёл, ўзи танимаган ғирт бегона эр ва хотинлар учун бола туғиб беради.

Ислом динида таъқиқланган суррогат оналик бугунги кунда кўплаб ривожланган мамлакатларда ҳам таъқиқланган. Масалан, Франция, Германия, Австрия, Норвегия, Швеция, АҚШ суррогат оналик тақиқланган.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
18.1K viewsedited  12:52
Ochish/sharhlash
2024-04-25 15:29:58
«Шерали Жўраев - мени отам, улар мендан отамни тортиб олишган» - тўлиқ видео

Ботир Қодиров илк бор барчасини халққа очиқ гапириб берди. У болалик вақти, Асакада отасининг уйида юрган пайти, онасига таҳдид қилишгани, Ш. Жўраев унга кўп ёрдам бергани ҳақида гапирди.

Тўлиқ интервьюни кўринг.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
15.7K viewsedited  12:29
Ochish/sharhlash
2024-04-25 15:08:28
"Никоҳсиз фарзанд эмасман, мерос керак эмас, онамнинг шаънини оқламоқчиман, холос" - Ботир Қодиров баёнот берди

Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраев билан нега судлашаётгани, ўлдириш билан таҳдид қилишгани ва отасининг жанозасига ҳам киритишмагани ҳақида гапирди.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
19.0K viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash
2024-04-25 14:04:37
Vodiy1.uz таъсири: Андижон шаҳар марказидаги кўчага пиёдалар ўтиш чизиқлари чизилди

Аввалроқ каналимизда Андижон шаҳри Фитрат кўчасида пиёдалар ўтиш жойи белгиси ўрнатилгани, аммо ўтиш чизиқлари (зебра) чизилмагани бўйича мурожаат эълон қилинганди.

Мурожаат эълон қилинганидан сўнг мазкур муаммо бартараф этилди.

Мурожаатга беэътибор бўлмаган мутасаддиларга миннатдорлик билдирамиз.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
13.2K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:34:22
Водий хабарлари қисқа сатрларда

Фарғона - “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Фарғона вилояти тадбиркорлари россиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 182,4 млн долларлик инвестициявий келишувлар ва экспорт шартномалари имзоладилар.
***
Андижон – Хонобод шаҳрининг "Кампироввот" маҳалласидаги хонадонларда форель балиғини етиштириш бўйича "Андижонбалиқсаноат" МЧЖ мутасаддилари томонидан аҳолига ўқув-семинари ҳамда пресс-тур ташкил этилди.
***
Наманган - қишлоқ хўжалиги ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган видеоселекторда келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
12.6K viewsedited  10:34
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:08:08
Андижонда хитойликлар билан ҳамкорликда табиий салқин ичимликлар ишлаб чиқарилиши мумкин

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов хитойлик инвесторлар билан учрашди.

Хитойлик ҳамкорлар соғлиқ учун зарарли ичимликлар ўрнини тўлдириши мумкин бўлган табиий салқин ичимлик лойиҳасини таклиф этмоқдалар.

Ушбу лойиҳани вилоятдаги “Evita” заводи билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Vodiy1.uz расмий канал. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
18.1K viewsedited  10:08
Ochish/sharhlash