Get Mystery Box with random crypto!

Ватанпарвармас

Telegram kanalining logotibi vatanparvarmas — Ватанпарвармас В
Telegram kanalining logotibi vatanparvarmas — Ватанпарвармас
Kanal manzili: @vatanparvarmas
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 257
Kanalning ta’rifi

Tarixiy materiallar, ijtimoiy-siyosiy voqealar bo‘yicha o‘ta shaxsiy fikrlar, kitob tavsiyasi, biroz yumor va boshqalar

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-03 14:56:43 ​16 йилдан буён Марказий Осиё халқлари вакиллари билан мулоқот қиламан, шунингдек, уларнинг ўзаро мулоқотини кузатаман. Жуда яқин ва айни пайтда жуда узоқ, доим тил топишишга ҳаракат қиладиган, аммо арзимас масалаларда жанжаллашиб қоладиган бу одамлар бир-бирини яхши кўрадиган, аммо келиша олмайдиган оила аъзоларига ўхшайди. Бу ҳолатнинг сабабларини тушунишга интилиб, Марказий Осиё халқларининг тилини, тарихини, маданиятини ўргандим. Натижада юқоридаги муаммонинг илдизи ўзликларнинг турлича экани, ҳар бир миллат ўз оламини бошқача методлар ёрдамида англашидадир, деган хулосага келдим.

Ўзбек миллатчилиги борми, йўқми деган мавзуда гаплашганимизда, Абашин шундай деганди: "Ўзбек миллатчилиги, албатта, бор, фақат у этник миллатчилик эмас". Дарҳақиқат, ўзбек миллатчилиги жадидлар ишлаб чиққан Туркистон миллий лойиҳасининг қисқартирилган кўринишидир. Ўзбекистонни бежиз Кичик Туркистон дейишмаган. Ўзбек миллатчилиги этник ўзликка, қабилаларга, тилга, ирқий кўринишга, этник номларга, ўтмишдаги этник вазиятга эътибор қилмайди, шунингдек, қўшнилар билан қардошлик ва келажакда бирлашиш мақсадини илгари суради. Албатта, индивидуал даражада ўзбеклар орасида ҳам миллатчиликни ҳар хил тушунадиган одамлар кўп, аммо мен асосий, кенг қабул қилинган нарратив ҳақида сўз юритяпман.

Жадидларнинг фуқароликка ва ҳудудийликка асосланган миллий лойиҳасига бориб тақаладиган ўзбек миллатчилиги фаоллари шунинг учун ҳам нега қўшнилар улардан бу қадар нафратланишини, доим ҳудудига даъво қилишини, ўзбек миллатининг мавжудлигини шубҳа остига олишини тушуна олмайди. Чунки қозоқларда, қирғизларда, қорақалпоқларда, тожикларда этник миллатчилик нарративлари устун. Қозоқ ёки қирғиз бўлишингиз учун маълум уруққа бориб тақалишингиз керак; тожик ҳисобланиш учун ирқингиз, тилингиз мос бўлиши керак. Бундай миллатчиликлар фаоллари ўтмишга мурожаат этиб, миллий ҳудудлари янада кенгроқ бўлгани, баъзи тарихий шахслар аслида уларга тегишли бўлгани ҳақида хулосалар қилади, бундай ёндашув эса муқаррар миллатлараро низо, ўзликлар тўқнашувини келтириб чиқаради. Аммо этник миллатчилик вакиллари бу низога уларнинг миллий картинани англаш методлари сабаб бўлаётганини тушуна олмайди.

Қозоқ пабликларида ўзбеклар сунъий миллат экани, Қорақалпоғистон ва Тошкент аслида Қозоғистонга тегишли экани бемалол муҳокама қилинади (уларга оз сонли қорақалпоқ фойдаланувчилари ҳам қўшилиб туради); бу гапларни ёзадиган зиёлилар ёки фаоллар ўзларини миллатчи ёки ўзбекофоб деб ҳисобламайди, бундай айблов эшитса, жуда ҳайратланади, чунки тўғри, асосли гап айтяпман деб ҳисоблайди. Шунчаки ўзбек ва қозоқ миллатчиси бир-бирининг эътирозларини, аргументларини, ёндашувларини тушуна олмайди.

Умуман, қозоқ медиаси, зиёлилари, фаоллари ўзини Ўзбекистон билан қиёслашни, Ўзбекистонни муҳокама қилишни жуда яхши кўради. Бундай муҳокамалар, оз бўлса-да, тожик пабликларида ҳам учраб туради, аммо уларнинг риторикаси, аргументлари бошқачароқ. Қолаверса, тожик миллатчилигининг иккинчи юзи ҳам бор: помир этник миллатчилигига қарши баҳсда тожик миллатчилигининг аргументлари ва англаш методлари ўзбек миллатчилигиникига ўхшаб қолади. Қирғиз ресурсларида эса бу каби масалалар деярли кўтарилмайди – Марказий Осиёнинг ягона демократиясида жиддийроқ муҳокама мавзулари кўп, микромиллатчилик, секинлик билан бўлса-да, енгиб ўтилмоқда.

@AsanovEldar
26 views11:56
Ochish/sharhlash
2022-07-03 07:22:01 Bugun Eldor akaning mana bu, mana bu va mana bu postlarini o'qidingiz. Bundan orttirib biror ilmiy qarash keltira olmasamda, o'z fikrlarim bilan bir oz o'rtoqlashsam.

Gap shundaki, millatchilik va xalqlarning o'z erkini o'zi tanlash g'oyasi mintaqaga XX asrda kommunizm bilan birga kirib keldi va uning homiysi Lenin edi. Lenin barchani ushbu g'oyaga ishontira oldi va keyinchalik tuzilgan SSSR konstitusiyasida ham Ittifoq respublikalariga ajralish huquqi de yure bor edi.

Milliy hududiy chegaralanish natijasida millatga (tilga qarab) qarab respublikalar tuzildi va shu tariqa O'zbekiston, Qizrg'iziston (hozirgi Qozog'iston), Turkmaniston, Qora Qirg'iz (hozirgi Qirg'iziston), Tojikiston kabi davlatlar vujudga keldi. Shu yillarda dastlab Rossiya tarkibida Qoraqalpoq avtonom viloyati tuzildi, bu viloyat keyinroq Qozog'istonga, undan keyin esa O'zbekiston tarkibiga qo'shildi. Shu tariqa qoraqalpoqlar hozirgi O'zbekiston Respublikasi hududida bo'ldi. Bu hammasi Sovet davridagi chegaralanish siyosati oqibatida yuzaga kelgan geosiyosiy jarayon.

Ma'lumki, Rossiya imperiyasi Xorazm va Buxoroni mustamlakaga aylantirganda (protektorat maqomida) Xorazmning bosib olingan yerlarida Amudaryo okrugini tashkil qilgan edi. Bu hududlarda o'zbeklar bilan birga qoraqalpoqlar ham yashab kelar edi. Shu tariqa, bu hudud keyinchalik Qoraqalpoq avtonom viloyati, keyinchalik Qoraqalpog'iston avtonom respublikasiga aylandi.

Milliy davlatlar yaratilganda Sovet davrida milliy tarixlarni yozish juda avj olib ketgan. Bunda har bir millat o'zini juda qadim xalqlarga bog'lashga harakat qilgan. Bunda sovet tarixchilari ham hissa qo'shgan. Jumladan, arxeolog Tolstov qoraqalpoqlarni sak-massagetlarga bog'lagan. Eng qizig'i, mintaqadagi barcha o'zini shu xalqlarga bog'lashga harakat qiladi. Bu endi alohida mavzu.


@ostonovminbari
60 views04:22
Ochish/sharhlash
2022-07-02 18:31:33 Шунинг учун ҳам мухториятлардаги айирмачиликдан, янги давлатларнинг вужудга келишидан ҳеч ким манфаатдор эмас. Шунинг учун уларни ҳеч ким тан олмайди. Бундай давлатлар халқаро сиёсат субъектига айлана олмайди, том маънодаги давлат сифатида фаолият юрита олмайди. Зеро мустақил миллатлар клуби ёпилган, янги аъзолар қабул қилинмайди.

Аксарият давлатлар, халқаро сиёсий кучлар, глобал бизнес, ўнг кучлар, айрим сўл кучлар, жумладан, анархистлар ва либертарианлар янги давлатлар вужудга келишидан, бу янги сиёсий ихтилофларга сабаб бўлишидан манфаатдор эмас. Улар айирмачилик ҳаракатларини қўллаб-қувватламайди. Аммо қўллайдиган кучлар ҳам бор. Айирмачилик ҳаракатларига одатда, вазиятга қараб, турли кучлар ёрдам беради. Айтайлик, АҚШ ёки Россия сингари йирик сиёсий акторлар йўлида мухториятларга мустақиллик олиб бериб (Косово, ЛДНР, Днестрбўйи), улардан ўз курашида фойдаланади. Ёки, дейлик, бирор капиталистик давлатнинг бўлинишига сабаб бўладиган сепаратистик ҳаракатни коммунистлар қўллаб-қувватлайди. Сўл либераллар энди ҳамиша “ҳамма ёмонга қарши, ҳамма яхши тараф”. Уларнинг фикрича, бир халқ эрк истаяптими, бу унинг ҳаққи, бу эркни бериш керак. Бундай қараш сиёсатда нега қабул қилинмаслигини юқорида айтдим.

Бугун биз миллатлар дунёсида яшаяпмиз. Ҳар битта давлат моҳиятан битта миллатдир. Бу архитектура эскираётгани, миллатчилик концепцияси аҳамиятини йўқотаётгани туфайли дунёни қайта қуриш борасида турли қарашлар илгари сурилмоқда. Кимдир Европа Иттифоқи намунаси асосида миллий ва сиёсий чегараларни шартли чизиқларга айлантириб қўйиб, глобал дунё қуриш тарафдори; кимдир (спойлер: анархистлар ва либертарианлар) умуман давлатчилик институтидан воз кечиб, давлатсиз дунё қуришни ёқлайди; кимдир янги дунёда ҳокимият давлатларда эмас, шаҳарларда бўлишини, инсоният йирик гигаполисларда жамланишини башорат қилади.

Аммо илгари сурилаётган ҳеч бир қараш дунёни янада майдароқ миллий давлатларга бўлиб юборишни назарда тутмайди. Бу орқага йўлдир. Рожерс Брубейкер “миллий озчиликлар миллатчилиги” деб таърифлаган кечиккан миллатчилик шу жиҳатдан прогресс, инсон ҳуқуқларининг таъминланиши деб эмас, неомиллатчилик, эски тартибларни жонлантириб, уларнинг аргументларидан ва маънавий капиталидан фойдаланишга уриниш деб баҳоланади.

Қўпол аналогия келтирадиган бўлсам, кечиккан миллатчиликлар ҳамма ичиб, маст бўлиб, уришиб, пичоқбозлик қилиб, “бўлди, ароқдан воз кечдик, қайтиб ичмаймиз” деб ваъдалашган даврага бир шиша “Қоратов” кўтариб кирган одамга ўхшайди.

@AsanovEldar
54 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-07-02 18:31:33 Иккинчидан, мухториятлар автономиялар муаммоси вужудга келди. Биз билган барча замонавий миллатлар шаклланиб, ўз ҳудудларига эга бўлгач, минтақаларнинг этник ва маданий харитаси сиёсий харитадан фарқ қилиши маълум бўлди: “биз фалон ҳудудда тарихан яшаган бир миллатмиз” деган даъво билан чиқиб, ўз давлатини тузган гуруҳ шу ҳудудда улардан бошқа, ўзини алоҳида кўрувчи, тили ва маданияти фарқ қилувчи гуруҳлар ҳам яшашини кўрди. Аммо эга бўлинган ҳудудни ҳеч ким осонликча бериб қўймайди: ер ишлаб чиқариб бўлмайдиган маҳсулотдир, у ўрни тўлмас бойлик ҳисобланади.

Хуллас, мана шундай кичик гуруҳларда ҳам миллатчиликлар вужудга кела бошлаганидан сўнг муроса йўли ўлароқ мухторият институти шаклланди. Унга кўра, миллатларнинг ҳудудлари ўзгармайди, аммо бу ҳудудда мавжуд кичик миллатларга маълум эркинликлар берилади: улар ўзини бошқариш ҳуқуқига, давлатчилик рамзларига эга бўлади, лекин марказга бўйсунади, сиёсатини марказ билан умумийлаштиради, халқаро сиёсат юритишни марказга топширади.

1940-1990-йилларда рўй берган деколонизация мухториятга эга (ва қисман эга бўлмаган) гуруҳларда миллатчиликни кучайтириб юборди. Деколонизация моҳиятан бошқа жараён бўлса ҳам, мухториятлар ва ўз ерига эга бўлмаган миллатлар (уларни умумийлаштириб “кечиккан миллий лойиҳалар” десак тўғри бўларкан) “сизларга мумкин, бизларга мумкин эмасми?” деган позицияни ушлаб олди. Баъзи кечиккан миллатчиликларнинг мустақил бўлиш ҳаракатлари авж олди. Курдистон, Каталония, Басклар ўлкаси, Шотландия, Ирландия, Квебек, Хузистон, Шинжон, Бадахшон воқеаларини мисол тариқасида келтираман, аммо батафсил тўхталмайман.

Кечиккан миллатчиликлар том маънода тарихнинг етим фарзандларидир. Улар шаклланиб, барқарорлашиб улгурган давлатлар учун чинакам бош оғриғига айланди.

Биринчидан, қандайдир мухториятнинг “озодлик учун кураши” бошқа бир давлат учун муқаррар “айирмачилик” бўлади, унинг ҳудудий яхлитлик кафолатларининг бузилишига олиб келади. Бу эса салбий прецедент ўлароқ жаҳон сиёсий архитектураси вайрон бўлишига, миллат сифатида тан олинишга даъвогар янги гуруҳларнинг майдонга чиқишига, тартиб ва мувозанат бузилишига олиб келади.

Иккинчидан, ҳудуддан воз кечилди ҳам дейлик. Аммо ҳозирча ажралиб чиқа олган бирорта мухториятда ривожланган, демократик давлат қурилгани йўқ. Бундай ҳудудларда одатда сиёсий элита алмашади – маҳаллий элита ҳокимиятни ва ресурсларни эгаллаб, кўпинча авторитар бошқарув ўрнатади. Бундай тузилмалар беқарор ва нотинч бўлади, иқтисодий жиҳатдан эса халқаро гуманитар ёрдамга боғланиб қолади. Давлатлар биқинида нотинч қўшниси бўлишини, халқаро сиёсат эса кучини бу ҳудудни боқишга сарфлашни истамайди.

Учинчидан, юқоридаги ҳолатни тушунтирадиган баъзи хулосаларни сиёсатчиларам, экспертларам жуда яхши билади (доим тан олавермаса ҳам): барқарор, рақобатбардош давлат қуриш учун “халқ иродаси”нинг ўзи етарли эмас. “Халқ”, “миллат”нинг ўзи бугунги кунда сунъий йўл билан элиталар томонидан шакллантирилган уюшмалар ҳисобланади, яъни миллат мутлақ ҳақиқат деб қабул қилинмайди. Миллатнинг мустақил давлатга эга бўлиш ҳуқуқи ҳам классик миллатчилик концепциясининг атавизмидир.

@AsanovEldar
49 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-07-02 18:31:32 Кеча Нукусда қайғули воқеалар рўй берди. Ушбу воқеага сиёсий баҳо беришга ҳозирча ҳақли ҳисобламайман. Лекин томонларнинг мотивларини, қарашларини тушунишга ёрдам берадиган бир масалага тўхталиб ўтмоқчиман.

Тарихчиликда “инқилоб ва тўнтариш – айнан бир нарса, фақат қайси томондан қарашга боғлиқ” деган фикр кўп айтилади. Ҳамма ҳам бунга қўшилмайди албатта. Шунга ўхшаш бошқа бир баҳс бор: “озодлик учун кураш” билан “айирмачилик” ҳам айнан бир нарса, фақат қайси томондан қарашга боғлиқ.

Бу тушунчалар ўзаро тенг бўлганидан сўнг, олимлар уларни мутлақо ёмон ёки мутлақо яхши деб баҳоламайди. Ўзи яхши-ёмон баҳо бериш – фаннинг иши эмас.

Аслида жаҳон сиёсий харитаси умуман сиёсат вужудга келганидан буён тинимсиз ўзгаради – давлатлар тузилади, чегаралари ўзгаради, бир давлат ажралиб чиқади, бошқаси мустақиллигини йўқотади. Бугунги мустақил давлатларнинг ҳам жуда катта қисми қайсидир давлатдан ажралиб чиққан ва бу ҳаракатини “миллий озодлик ҳаракати” деб баҳолайди. АҚШ ҳам, бундай олиб қараса, Британияга қарши айирмачилик кайфиятлар маҳсулидир, АҚШ асосчилари британияликлар нуқтаи назаридан айирмачи бўлган, лекин ҳеч ким унинг легитимлигини шубҳа остига олмайди. АҚШ асосчи оталарининг бугунги айирмачилардан қандай фарқи бор?

Жаҳоннинг бугунги сиёсий манзараси XVII-XVIII асрларда рўй берган қатор воқеалар – Нидерланд инқилоби, Инглиз инқилоби, АҚШ озодлик уруши ва Буюк француз инқилобидан бошлаб шаклланган. Айнан мана шу, илмий тилда айтганда, максималистик кампаниялар давомида бугунги миллатчилик концепцияси вужудга келди. Бу концепцияга кўра, муайян белгига асосан бирлашган гуруҳлар (миллатчиликнинг турли мактаблари турли белгиларни тан олади) ягона миллатни ташкил этади ва бу миллат ўзининг мустақил давлатига, суверен ҳудудига эга бўлишга ҳақли. Шунингдек, бу миллатларнинг ўз рамзлари – ягона расмий тарихи, ягона тили, герби, байроғи, мадҳияси ва бошқалар бўлиши керак.

Миллатчилик Франциядан бутун Европага тарқалди, Европа империяларидан эса уларнинг мустамлакаларига – Осиё, Африка, Лотин Америкаси давлатларига ҳамда дунёнинг бошқа нуқталарига ёйилди. У ерларда ҳам миллатчилик ҳаракатлари вужудга келиб, миллий лойиҳалар ишлаб чиқилди, маълум тарихий умумийликка эга мустамлакалар ўзини ягона миллат деб англай бошлади.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг миллатни, миллатчиликни абсолют даражага олиб чиқиш аянчли оқибатларга олиб келишини англаган прогрессив инсоният маълум статус квога эришди. Унга кўра, Буюк француз инқилобидан Иккинчи жаҳон урушига қадар вужудга келган давлатлар ва миллатлар тан олинади, уларнинг чегаралари дахлсиз бўлиб қолади, бошқанинг сиёсий чегараларини бузиш, ерларига даъвогарлик қилиш халқарo жиноят ҳисобланади. Глобал сиёсат тинимсиз бўлинишдан ва чегара ўзгаришидан, булар келтириб чиқарадиган ихтилофлардан чарчади, ҳудудий яхлитликни ва сиёсий барқарорликни танлади. Аммо бунга тўсқинлик қилувчи бир қанча омил бор эди.

Аввало, Европада ҳали ҳам мустамлакачи давлатлар бор эди, уларнинг таркибидаги мустамлакалар ўзларини алоҳида миллат деб англаган ва мустақил давлатга эга бўлишни истар эди. Баъзилар де юре давлатлар иттифоқи ҳисобланган Югославия ва СССР кейсларини ажратиб кўрсатади, аммо мен уларни ҳам мустамлакачи давлатлар қаторига қўшаман. 1940-1990-йилларда барча мустамлакалар ажралиб чиқди, янги мустақил давлатлар вужудга келди. Бир томондан, бу 1945 йилда эришилган статус квонинг бузилиши эди. Бошқа тарафдан, мустамлакачилик эскирган бошқарув тизими ўлароқ метрополияларнинг ўзига ҳам керак бўлмай қолган эди, шу боис улар деколонизацияни ҳудудий яхлитлигининг бузилиши сифатида қабул қилмади, зеро мустамлакалар аввал-бошдан “тарихий ер” деб эмас, даромад нуқтаси деб кўрилар эди.

@AsanovEldar
44 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-07-01 13:48:56 Ўтган йили бугун.узга сўмимиз ҳақида материал бергандим. Бу йил сўмимиз 28 ёшда.

https://bugun.uz/2021/07/01/zbek-smi-27-yoshda-zbek-milliy-valyutasi-tarixini-bilamizmi/
73 viewsedited  10:48
Ochish/sharhlash
2022-07-01 09:04:27
Икки бухоролик

Бухоро амири Саййид Олимхон ва Файзулла Хўжаев фаолиятидан лавҳалар.

"Туркистон кутубхонаси" ижтимоий тармоқларда
Telegram | YouTube | Facebook
68 views06:04
Ochish/sharhlash
2022-07-01 07:29:43 БИР ХОИН ХУСУСИДА

Азалий кўзлари
ит кўзларидай…
Юзида азалий дарди бор эди.
Қомати ҳамиша калтабинларга
эгилган бошига сайёр дор эди.
Ҳар нокас келару борини олар,
қўйнида тўлғонган ёрини олар,
қовушган қўлига кулиб қарару
оғир нигоҳ билан жонини олар.
Сарбоз этиклари остида дунё —
дунё келажакка кирмакда ёниб.
Турар у қўлларин қовуштирганча,
оқар санжоқдаги руҳидан қони.
Жоним-жигаримсан,
сен-да одамсан,
лоақал кўзингда бир ёш кўрсайдим,
лоақал қовушиб қолган қўлингда
ёвларга аталган бир тош кўрсайдим.
Қай бир қаро кунда туғилган эдинг,
сени четлаб ўтар ишқдир, иқболдир.
Уммон чўлга дўнар,
чўллар уммонга,
тоғлар қумга дўнар,
фақат сен қолдинг.
Турасан келажак бўсағасида
булғаб пок қуёшнинг зиёларини,
ўз сувратинг билан бузмоқлик учун
бахтли болаларнинг дунёларини.

Э, йўғ-эй,
мен сени бўғиб ташларман,
келажак кўрмаган сендай беорни.
Нимадир қарс этди,
бир оҳ дедиму
юзтубан йиқилдим
чангаллаб қорни.
Бўрилар ҳидсираб келди дунёдан…
Юзтубан ётганим кўрмади ҳеч ким —
ўз қўлим ўзимни маҳв этди бугун,
ўз ерим ўзимнинг қонимни ичди.

Қотилим билмадим,
кўрдим ҳаммадан —
юз бора, минг бора ботдим гуноҳга.
Сен ўтдинг келажак бўсағасидан,
мендан-да керакроқ эдинг дунёга.
Сени алқадилар,
кифтингга қоқиб,
мақтовлар ёғилди оққуш паридай,
мен эса йиғладим эна еримнинг
топталган қоронғи оғушларида.
Эна-эй,
Эна ер,
қонимни ичгил,
тезроқ адо бўлсин жисмимда хўрлик.
Эшитдим тоғларнинг гулдиросини,
кўкатлар кўккача ўсганин кўрдим…

Шавкат Рахмон
78 viewsedited  04:29
Ochish/sharhlash
2022-06-29 07:41:11 Яна бир дарғамиз - Иброҳим Ҳаққул вафот этибди. Жойлари жаннатда бўлсин!

Бундай мутафаккир инсонлар юз йилда бир келади.

У кишининг кун.узга берган интервьюси


129 viewsedited  04:41
Ochish/sharhlash
2022-06-27 22:18:55 Канал номи шунақа суҳбатга боғлиқ, нотўғри тушунманглар)
278 views19:18
Ochish/sharhlash