Get Mystery Box with random crypto!

Vardatul_jannah🥀

Telegram kanalining logotibi vardatul_jannah — Vardatul_jannah🥀 V
Telegram kanalining logotibi vardatul_jannah — Vardatul_jannah🥀
Kanal manzili: @vardatul_jannah
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.79K
Kanalning ta’rifi

بسم الله الر حمن الر حيم
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊
Дунёнинг манҳажи тўрттадир:
- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр Жаннат;
https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lhzur9er9

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 64

2022-09-10 10:05:25
Аёл-севганини унутиши мумкин, аммо севилмаганини асло унутмайди унутолмайди…

Аёл-берган меҳрини эсидан чиқариб юбориши тайин, аммо меҳр кўрмаганини эсидан чиқариши амримаҳол…

Аёл-бир фидо бўлади, икки фидо бўлади, уч фидо бўлади, агар фидокорлиги муносиб баҳоланмаса тўртинчисида қалбан бўлса ҳам кетади…

Аёл- эрини боласидек парваришлашдан, кўнглига қарашдан ҳеч ҳам безмайди, аммо эрининг уни эътиборсиз қолдиришидан безади, чарчайди, тоқат қилолмайди…

Аёл-эркакларнинг тоқати етмайдиган оғриқларни, ҳовли супуриб ҳам енгиб қўйишга кучи етади, аммо уни бошқага қиёслаш юкини кўтаролмайди…

Аёл-Даврон сурмоқ учун бир тараф эмас, икки тарафнинг ҳам қалби ошиқ бўлмоғи шарт деган шиор билан яшайди…

Эплай олсангиз аёл қалбига толиб бўлинг…

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
4.9K viewsedited  07:05
Ochish/sharhlash
2022-09-09 15:29:30
Xаётингизда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир.

Кимлигингизни ўзингиз биласиз. Аллоҳ сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади.
Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингизни тушириб юрманг!

Хаётдаги муваффақиятсизликнинг сири – барчани рози қилишга уринишдир.
Кимдир бекорга хафа бўлса, узрингизни қабул қилмаса куйинманг.

Аллоҳ ва фаришталар гувоҳ чин дилдан,ҳатто арзимаган нарсага xафа бўлган бўлсада, пушаймонда Роббимни розилиги учун кечирим сўрадингиз.
Бу ўзингизни сиқишингизга арзимайди.
Аллоҳ гуноҳларимизни кечирсин.
Ҳаммамизга гўзал ва кечиримли қалб берсин.
#amiyn

@Vardatul_jannah
5.3K viewsedited  12:29
Ochish/sharhlash
2022-09-08 22:46:46
Роббим бизни фарзандларини олим, қори бўлганини кўриб кўз ёшини тута олмаган бандаларингдан қил !

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

@Vardatul_jannah
7.9K viewsedited  19:46
Ochish/sharhlash
2022-09-08 16:30:45
@Vardatul_jannah
5.2K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-09-08 16:30:23
@Vardatul_jannah
5.1K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-09-08 09:23:44
Соғинч нима биласизми?
Баъзан Бир онда онгинга урилган кучли чақмоққа, баъзан эса жуда ҳам заиф чак-чук томчиласа ҳам асабни чарчатган сув томчисига ўхшайди.

Соғинган инсонингни тенгқурини кўриб қолсанг ҳам бир онда кўзинг ёшга тўлади.
У ёш шунчалар кучлики ё амаллаб бор кучингни тўплаб сен уни ичинга ютасан, ёки у сени ичига ютади, бир-икки кун ўша соғинч ёшига бўғиласан…

Овозлари қулоғингда жаранглайди,
Чой дамлайсанми дегандай бўладилар, шу аламда чой дамлайсану , кимга нимага чой дамлаганингни эслагунча чойинг совуйди…

Дадаларни соғинчи оғир, айниқса у дада менинг дадамдек “ДАДАЛАРНИ БОШҚАЧАСИ”, бўлса.
•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
1.2K viewsedited  06:23
Ochish/sharhlash
2022-09-08 09:22:39 Аччиқ #ҲАҚИҚАТЛАР!

Ижтимоъий зулмнинг энг ашаддий  кўринишларидан бири: Ҳамма ўзининг ёмон ўғлига, одобли - солиҳа қиз танлашлиги... 

"Ҳаром" сўзини ўрнига "уят бўлади"га ўрганган жамиятда, ўзи БЕНАМОЗ, аммо аёлини ўраниб юришга буюрадиган эркакни кўрсанг ҳайрон бўлма.. ! 

Ўқиш ёки ёзишни билмайдиган одам  ЖОҲИЛ эмас... Аммо, каъбани қай тамонда эканлигини била туриб, ўша тамонга юзланиб намоз ўқимайдиган одам хақиқий - жоҳилдир... 

Уч нарса борки, ҳеч қачон қайтиб келмайди: 
1-оғиздан отилган сўз.
2-ўтган вақт. 
3-йўқотилган ишонч.. ! 

Бу дунё ҳаётини каттакон бозорга ўхшатишади. У ерда ҳоҳлаганингча айланиб, расталардаги кўзни қамаштирувчи нарсалардан истаганингча олишинг мумкин... 
Лекин шуни ҳам ёдингдан чиқармагинки, ҳар бир нарсани ҳисоб-китоби бор. Неки олган бўлсанг, ҳаммасини пулини тўлаш керак.. ! 

Ота-онага раҳм-шафқатлик ила яхши муомалада бўлишлик бу сен  ҳозирда ёзаётган қиссанг..! Кексайганингда болаларинг ўзинга ўқиб беришади.. ! 

Бир киши сендан бирон нарсани сир сақлаётган бўлса,  у нарса ҳақида хадеб сўрайверишлик одобсизликка киради.. Мабодо у сир сенга ноаниқ нарса бўлиб туюлса, демак, сенга тааллуқли эмас экан... 

Ўлим - сени "қачон тўғри бўларкин" деб кутиб ўтирмайди. Тўғри бўлда, ўлимга шай туравер ..! 

Мазлум ночорнинг; "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил.." (Аллоҳнинг ўзи кифоя ! Ва У нақадар яхши ҳомийдир) дегани, нима дегани биласанми..?
Бу  унинг иши  ер юзидан само сари кўтарилди - дегани.. !

Баъзилар Аллоҳ  таоълонинг энг яхши ҳифзу - ҳимоятда Сақловчилигидан кўра, кўз тегиши борлигига кўпроқ ишонишади...


Соқов одам: -- Қуръонни берилиб,  овоз чиқариб ўқисам,
Кар эса: -- Қанийди бир эшитсам, 
Кўр бўлса: -- Бир бора кўрсам армоним йўқ эди - дейишади... 

Дуода эсланг ...

@Vardatul_jannah
1.1K viewsedited  06:22
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:42:30 Қароқчиларни қўйинглар, Ёшлигимизда ари уяга чўп тиқиб қочардик.
Шу ўйин энг мароқлиси эди.
Ари бизни қувлаши, ўша вақтдаги ҳадик бошқачада

@Vardatul_jannah
1.6K viewsedited  05:42
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:34:10 Улар айтадиларки ҳақиқий эркаклар йиғламайдилар деб. Демак уларда ҳақиқий эркак дейилган нарсанинг тўғри тушунчаси йўқдир.

Ҳақиқий эркаклар йиғлайдилар аммо улар жавобсиз севги сабабидан, дунё матохини йўқотганлари сабабидан, яратилган жонзотларнинг қўрқувидан йиғламайдилар.

Ҳақиқий эркаклар қилган гуноҳларига тавба қилиб йиғлайдилар.

Ҳақиқий эркаклар Қуръон оятлари тиловат қилинганда йиғлайдилар.

Ҳақиқий эркаклар бизга Аллоҳ тарафидан ҳидоят келтирган инсонни эслаганларида йиғлайдилар.

Ҳақиқий эркаклар йиғлайдилар…

@Vardatul_jannah
1.7K views05:34
Ochish/sharhlash
2022-09-08 07:28:15 Бир қишлоқ бор экан.
У ернинг аҳолисини ҳеч кимга зарари ҳам фойдаси ҳам тегмас, борликлари ҳам йўқликлари ҳам сезилмас экан.
Бир кун шу қишлоққа қароқчилар ҳужум қилибди.
Босиб олиш қийин бўлмапти.
Доим қийинчилик билан ғалаба қозонган қароқчиларга бу ғалаба татимапти.

Қарасалар қишлоқ аҳли бир кўприкдан кенг қўламда фойдаланаркан.
Қароқчилар бошлиғи шатакларига шу кўприкни пулли қилиб қўйишларига буйруқ берибди.
Ва яна , қаранглар агар норозилик чиқса бу ердан туёқни шиқиллатамиз дебди.

Улар халққа кўприкдан ўтиш учун катта солиғ солипти.
Халқ жим, ҳеч норозилик аломати йўқ эмиш.
Кўприкдан ўтишда пулни тўлаб, итоат билан яшашда давом этишибди.

Кунлар шу зайлда ўтибди.
Бир кун қароқчилар бошлиғи қўл остидагилардан одамлар ҳақида сўрапти ва ҳаммаси жойида, норозилик аломатлари сезилмаяпти деган жавобни олибди.

Қароқчилар бошлиғи ўйлаб-ўйлаб ундай бўлса янги қонун чиқараман дебди.
Бундан кейин кўприкдан ўтиш учун ҳам пул тўлашади, ҳам кетларига биттадан тепасизлар дебди.
Агар норозилик бўлса тез қочишларини ҳам таъкидлаб қўйибди.

Қонун кучга киритилибди.
Халқ яна жиммиш.
Ҳам тўлов, ҳам кетларига тепкини олиб кўприкдан фойдаланишда давом этишибди.

Оз муддатдан кейин ғала-ғовур бошланибди.
Қароқчилар бошлиғи ана энди қочмасак бўлмайди деб ўйлабди ичида.
Лекин шикоят, норозиликни ўз қулоғи билан эшитиб, қўзғалонни ўз кўзи билан кўриб ўзини ҳақиқий қароқчидек ҳис қилгиси келибди.

Одамлардан нега бош кўтарганлари ҳақида сўрабди.
Одамлар ҳаммаси жойида, шароитлар аъло даражада , улар қароқчилардан жуда ҳам мамнун эканликларини фақатгина кетга тепадиган камлик қилаётганини, навбатда кўп кутиб қолаётганларини, ёши катталар зўриқиб қолаётганларини, шу кетга тепардан кўпайтириб қўйиш кераклигини айтишибди.

Шунда кутилмаган жавобдан ва ўз кўпригидан ўтиш учун, пулга кетига тептираётган халқни аҳволидан қароқчилар бошлиғи на йиғлашини на кулишини билмай гангиб қолган экан


Яна ўша гап-Ҳаққини таниган ва ўз ўрнини билганга жаннатлар бўлсин!

Осиё Абдулазим қизи таржимаси

@Vardatul_jannah
2.2K viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash