Get Mystery Box with random crypto!

Аёл-севганини унутиши мумкин, аммо севилмаганини асло унутмайд | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Аёл-севганини унутиши мумкин, аммо севилмаганини асло унутмайди унутолмайди…

Аёл-берган меҳрини эсидан чиқариб юбориши тайин, аммо меҳр кўрмаганини эсидан чиқариши амримаҳол…

Аёл-бир фидо бўлади, икки фидо бўлади, уч фидо бўлади, агар фидокорлиги муносиб баҳоланмаса тўртинчисида қалбан бўлса ҳам кетади…

Аёл- эрини боласидек парваришлашдан, кўнглига қарашдан ҳеч ҳам безмайди, аммо эрининг уни эътиборсиз қолдиришидан безади, чарчайди, тоқат қилолмайди…

Аёл-эркакларнинг тоқати етмайдиган оғриқларни, ҳовли супуриб ҳам енгиб қўйишга кучи етади, аммо уни бошқага қиёслаш юкини кўтаролмайди…

Аёл-Даврон сурмоқ учун бир тараф эмас, икки тарафнинг ҳам қалби ошиқ бўлмоғи шарт деган шиор билан яшайди…

Эплай олсангиз аёл қалбига толиб бўлинг…

•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah