Соғинч нима биласизми? Баъзан Бир онда онгинга урилган кучли ч | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
Соғинч нима биласизми? Баъзан Бир онда онгинга урилган кучли чақмоққа, баъзан эса жуда ҳам заиф чак-чук томчиласа ҳам асабни чарчатган сув томчисига ўхшайди.
Соғинган инсонингни тенгқурини кўриб қолсанг ҳам бир онда кўзинг ёшга тўлади. У ёш шунчалар кучлики ё амаллаб бор кучингни тўплаб сен уни ичинга ютасан, ёки у сени ичига ютади, бир-икки кун ўша соғинч ёшига бўғиласан…