Get Mystery Box with random crypto!

Бир қишлоқ бор экан. У ернинг аҳолисини ҳеч кимга зарари ҳам ф | 𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

Бир қишлоқ бор экан.
У ернинг аҳолисини ҳеч кимга зарари ҳам фойдаси ҳам тегмас, борликлари ҳам йўқликлари ҳам сезилмас экан.
Бир кун шу қишлоққа қароқчилар ҳужум қилибди.
Босиб олиш қийин бўлмапти.
Доим қийинчилик билан ғалаба қозонган қароқчиларга бу ғалаба татимапти.

Қарасалар қишлоқ аҳли бир кўприкдан кенг қўламда фойдаланаркан.
Қароқчилар бошлиғи шатакларига шу кўприкни пулли қилиб қўйишларига буйруқ берибди.
Ва яна , қаранглар агар норозилик чиқса бу ердан туёқни шиқиллатамиз дебди.

Улар халққа кўприкдан ўтиш учун катта солиғ солипти.
Халқ жим, ҳеч норозилик аломати йўқ эмиш.
Кўприкдан ўтишда пулни тўлаб, итоат билан яшашда давом этишибди.

Кунлар шу зайлда ўтибди.
Бир кун қароқчилар бошлиғи қўл остидагилардан одамлар ҳақида сўрапти ва ҳаммаси жойида, норозилик аломатлари сезилмаяпти деган жавобни олибди.

Қароқчилар бошлиғи ўйлаб-ўйлаб ундай бўлса янги қонун чиқараман дебди.
Бундан кейин кўприкдан ўтиш учун ҳам пул тўлашади, ҳам кетларига биттадан тепасизлар дебди.
Агар норозилик бўлса тез қочишларини ҳам таъкидлаб қўйибди.

Қонун кучга киритилибди.
Халқ яна жиммиш.
Ҳам тўлов, ҳам кетларига тепкини олиб кўприкдан фойдаланишда давом этишибди.

Оз муддатдан кейин ғала-ғовур бошланибди.
Қароқчилар бошлиғи ана энди қочмасак бўлмайди деб ўйлабди ичида.
Лекин шикоят, норозиликни ўз қулоғи билан эшитиб, қўзғалонни ўз кўзи билан кўриб ўзини ҳақиқий қароқчидек ҳис қилгиси келибди.

Одамлардан нега бош кўтарганлари ҳақида сўрабди.
Одамлар ҳаммаси жойида, шароитлар аъло даражада , улар қароқчилардан жуда ҳам мамнун эканликларини фақатгина кетга тепадиган камлик қилаётганини, навбатда кўп кутиб қолаётганларини, ёши катталар зўриқиб қолаётганларини, шу кетга тепардан кўпайтириб қўйиш кераклигини айтишибди.

Шунда кутилмаган жавобдан ва ўз кўпригидан ўтиш учун, пулга кетига тептираётган халқни аҳволидан қароқчилар бошлиғи на йиғлашини на кулишини билмай гангиб қолган экан


Яна ўша гап-Ҳаққини таниган ва ўз ўрнини билганга жаннатлар бўлсин!

Осиё Абдулазим қизи таржимаси

@Vardatul_jannah