Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura B
Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.75K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 13

2023-04-17 14:18:03
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура маҳкамасида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақалар якуни бўйича ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

Прокуратура органлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бу каби тадбирлар спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.5K views11:18
Ochish/sharhlash
2023-04-17 13:03:03
Бугун АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида Мажбурий ижро бюро органлари фаолиятида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Батафсил ўқиш учун

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
5.1K views10:03
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:55:36 ​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг январь-март ойларида давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 3 210 та мурожаат келиб тушган, шундан 2 878 таси кўриб чиқилиб, 1 642 та мурожаат қаноатлантирилган, 1 234 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 1 247 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Таҳлилларга кўра, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 1 913 таси алимент ундириш, 574 таси қарз ундириш, 88 таси етказилган зарар пулларини ундириш масалалари бўйича келиб тушган.

Алиментга оид мурожаатлар бўйича қарздорларни иш билан таъминлаш ва оилаларни яраштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 1 070 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилалар қайта тикланди ҳамда 11 та алимент ҳужжатлари бўйича 675,2 млн. сўм пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда қопланиб, болаларнинг вояга етгунга қадар таъминоти тўлиқ таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
6.3K views06:55
Ochish/sharhlash
2023-04-17 08:37:01
Бугун, 17 апрель куни соат 12.00да АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида Мажбурий ижро бюро органлари фаолиятида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг "Ўзбекистон 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2.6K views05:37
Ochish/sharhlash
2023-04-17 07:37:01
МИБ: қонун хужжатлари ижроси таъминланмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.3K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-17 07:37:01
Олтинкўл туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.4K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-17 07:37:01
Тошлоқ туманида меҳр - саховат тадбирлари

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.2K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-15 16:41:34
Андижон вилоятида аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
6.3K views13:41
Ochish/sharhlash
2023-04-15 16:41:24
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2021 йилдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти прокуратураси органлари ходимлари ўртасида вилоят шахмат федерацияси мураббийлари ҳакамлигида шахмат бўйича “Соғ танда - соғлом ақл” шиори остида вилоят прокурори кубоги ўтказилди.

Унда вилоят, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва махсус прокуратуралар ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда 30 нафарга яқин ходимлар ўзаро беллашиб, 7 тур натижаси бўйича Хатирчи туман прокурори ёрдамчиси Л.Арзиев 1-ўринни, вилоят прокуратураси бўлим катта терговчиси Ю.Маманов 2-ўринни ва вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи У.Пулатов 3-ўринни эгаллади.

Тадбир якунида ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
6.1K views13:41
Ochish/sharhlash
2023-04-15 13:27:24
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти бошқармасига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бошқармага жорий йилнинг январь-март ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 712 та мурожаат келиб тушган, шундан 1 416 таси кўриб чиқилиб, 665 та мурожаат қаноатлантирилган, 751 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 1 504 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Таҳлилларга кўра, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 808 таси алимент ундириш, 514 таси қарз ундириш, 34 таси етказилган зарар пулларини ундириш масалалари бўйича келиб тушган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2.5K views10:27
Ochish/sharhlash