Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё ви | Bosh prokuratura

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти бошқармасига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бошқармага жорий йилнинг январь-март ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 712 та мурожаат келиб тушган, шундан 1 416 таси кўриб чиқилиб, 665 та мурожаат қаноатлантирилган, 751 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 1 504 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Таҳлилларга кўра, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 808 таси алимент ундириш, 514 таси қарз ундириш, 34 таси етказилган зарар пулларини ундириш масалалари бўйича келиб тушган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook