Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2021 йилдаги “Ша | Bosh prokuratura

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2021 йилдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти прокуратураси органлари ходимлари ўртасида вилоят шахмат федерацияси мураббийлари ҳакамлигида шахмат бўйича “Соғ танда - соғлом ақл” шиори остида вилоят прокурори кубоги ўтказилди.

Унда вилоят, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва махсус прокуратуралар ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда 30 нафарга яқин ходимлар ўзаро беллашиб, 7 тур натижаси бўйича Хатирчи туман прокурори ёрдамчиси Л.Арзиев 1-ўринни, вилоят прокуратураси бўлим катта терговчиси Ю.Маманов 2-ўринни ва вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи У.Пулатов 3-ўринни эгаллади.

Тадбир якунида ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook