Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura B
Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.75K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2023-04-18 12:11:28
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан вилоят 2-сектор ҳудудларида 14-30 ёшдаги 76 минг нафардан ортиқ ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилган ҳолда “Ёшлар баланси” шакллантирилган.

“Ёшлар баланси”га киритилган барча ёшлар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиб олинган.

Жиззах вилояти прокурорига Дўстлик туманидан бириктирилган 62 нафар ёшлар билан аниқ манзилли амалий вазифалар асосида индивидуал тартибда ишлаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Қабулда келиб тушган муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қолган масалаларнинг ечими назоратга олинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.6K views09:11
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:08:42 Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари, Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоятда дастурлар доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан 716 та объектларда 1 трлн. 48 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, 1,1 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги ҳамда 1,5 млрд. сўмлик бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари қўрилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишлар бўйича 13 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар бўйича 35 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Ўрганишлар якуни бўйича соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда объектларни фойдаланишга топшириш, маблағларни иқтисод қилиш ва янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик хужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.7K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:08:42
4.2K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:53:40 ​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш ҳақини ундиришга оид ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-чорагида судларнинг иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 14,7 млрд. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилиб, 500 нафардан зиёд ишчи ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, иш ҳақи қарздорликларини бартараф этмаган қарздор корхоналарга “MIB Portal” электрон дастури орқали уларга тегишли 94 та автотранспорт воситалари ҳамда 16 та кўчмас мол-мулкларга нисбатан электрон тарзда банд солинган.

Мисол учун, Бюронинг Сергели тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор "TOSHKENT YOG'-MOY KOMBINATI" ҚК АЖдан 148 нафар ундирувчилар фойдасига 764,9 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.6K views06:53
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:53:32
Андижон вилоятида саломатлик сайллари бўлиб ўтмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.7K views06:53
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:53:32
Сирдарё вилоятида кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.8K views06:53
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:39:56
Андижон шаҳрида "Юридик клиника" фаолияти йўлга қўйилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.6K views12:39
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:32:47 Бош прокуратура ташаббуси билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқ сарой” мажмуасида "Миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад аждодларимиздан қолган маданий меросларимизни келажак авлодга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз курашиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, миллий кийиниш маданиятини юксалтиришга қаратилди.

Тадбирда Бош прокуратура, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъуллари, Шаҳрисабз шаҳар сектор раҳбарлари, таниқли санъатшунос ва тарихчи олимлар, ҳунармандлар, дизайнерлар, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар иштирок этди.

Уста - ҳунармандлар ҳамда дизайнерлар томонидан миллий услубда тайёрланган либосларнинг жонли намойиш этилиши тадбир иштирокчиларига ижобий таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, вилоятдаги “Маржона”, “Чироқчи чироқлари” фольклор - этнографик ансамбллари ва эстрада хонандаларининг чиқишлари, миллий либослар ҳамда туризм салоҳияти бўйича ташкил этилган кўргазма тадбирни янада қизиқарли ва эсда қоларли бўлишига сабаб бўлди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
5.7K views12:32
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:32:47
4.7K views12:32
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:10:13
Қашқадарё вилояти: таълимга эътибор - келажакка эътибор

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.4K views12:10
Ochish/sharhlash