Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.67K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 15

2023-04-14 15:55:28
Хоразм вилояти прокуратураси ва ОАВ ҳамкорлиги

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.8K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-04-14 15:55:21 Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, Кураш федерацияси, Сирдарё вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси томонидан Кураш миллий спорт тури бўйича кичик ёшдаги ўсмир йигит ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига старт берилди.

Сирдарё вилояти мезбонлик қилаётган мазкур мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов ҳамда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, вилоят прокурори Савид Иматовлар иштирок этиб, ёш спортчиларни ушбу босқичга етиб келишганлиги билан қизғин табриклашди.

Мусобақада иштирок этиш учун республикамизнинг барча ҳудудидан ташриф буюрган 255 нафар ўғил болалар 4 та вазн тоифасида (38-42-46-50 кг), 49 нафар қизлар 3 та вазн тоифасида (33-36-40 кг) чемпионлик учун муросасиз беллашувларни бошлаб юборишди.

Финал босқичига етиб келган ғолиблар мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.4K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-04-14 15:55:21
3.9K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-04-13 17:00:52
Муборак тумани прокуратураси томонидан энергия таъминоти юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.1K views14:00
Ochish/sharhlash
2023-04-13 16:31:10
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Балиқчи туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 27 нафар фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси жойида қаноатлантирилди, 13 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун иш юритувига қабул қилинди.

Сўнгра, вилоят прокурори “Аълам” маҳалласи ҳудудидаги 200 ўринли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган ”PARTNER HOUSE CITY” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Шунингдек, тумандаги 6-сон умумтаълим мактабининг битирувчилари билан учрашилиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилган эътибор ва шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, битирувчиларга эсталик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, “Юртобод” маҳалласи ҳудудидаги 10 км. ички йўлларни асфальтлаш ишлари билан танишилиб, масъулларга сифатли ва ўз муддатида якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.5K views13:31
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:56:21 ​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш ҳақини ундиришга оид ижро ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролик ишлари бўйича судларнинг иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги 387 та ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарийб 504 млн. сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, 125 нафардан зиёд ишчи ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг қарздор Урганч шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳисобидан 23 нафар фуқароларга 75,6 млн. сўм миқдорида иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ бартараф жтилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.2K views12:56
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:53:25
Навоий вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилмоқда. Бунинг учун давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳокимлик, жамоатчилик вакилларидан иборат штаб фаолияти йўлга қўйилиб, “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида ҳар бир йўналишларга жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, мол-мулки ва соғлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар орасида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган буюмлар билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш лозим бўлган аниқ вазифалар юклатилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.6K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:53:17
Кармана туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
3.3K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:34:20
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедовнинг навбатдаги аҳоли билан сайёр қабули Шовот тумани 2-сектор биносида ўтказилди.

Фуқаролардан тергов органларининг қабул қилинган қарорларидан, банк ходимларининг хатти-ҳаракатларидан, ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмаётганлиги ва бошқа масалалар бўйича норозилиги ҳақидаги мурожаатлари тингланди.

Қабулда 35 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 3 та мурожаат бўйича жойида қаноатлантирилди, 2 та мурожаат бўйича қонун талаблари тушунтирилди, 30 та мурожаат муддат талаб қилинганлиги боис, иш юритувга олиниб, ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
4.2K views12:34
Ochish/sharhlash
2023-04-13 12:08:12
Юнусобод туманида хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
5.3K views09:08
Ochish/sharhlash