Get Mystery Box with random crypto!

Президентимизнинг 28.01.2022 йилдаги '2022 - 2026 йилларга мўл | Bosh prokuratura

Президентимизнинг 28.01.2022 йилдаги "2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармонига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев томонидан мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, мажлис ўтказилди.

Мажлисда барча туман (шаҳар)лардан таклиф қилинган мактаб директорлари ва хўжалик юритувчи субъектлар иштирок этиб, ундан 1-4 синф ўқувчиларига “кейтеринг” ташкилотлари томонидан етказиб бериладиган таомлар таркиби ва сифати устидан доимий жамоатчилик назоратини ўрнатиш масаласи муҳокама қилиниб, масъулларга кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

@uzbprokuratura