Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов томонидан Янгиер шаҳ | Bosh prokuratura

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов томонидан Янгиер шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Унда жами 64 нафар фуқаролар иштирок этиб, 23 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Қабулидан сўнг, ҳудуддаги ишсиз бўлган хотин-қизлар ва ёшларга ўзи ўзини банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари топширилди.

Жумладан, 3 нафар аёлга тикувчилик дастгоҳи, 3 нафарига микротўлқинли печ ва 2 нафар ёшга пайвандлаш ускунаси ҳамда замонавий газ плиталари берилди.

Бу орқали 6 нафар "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг ва 2 нафар "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи ёшларнинг бандлиги таъминланди.

@uzbprokuratura