Get Mystery Box with random crypto!

Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди Фуқаро Р.Э. Фа | Bosh prokuratura

Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро Р.Э. Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Х.И. "Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисида"ги 22.04.2022 йилдаги баённомага асосан, Қўштепа тумани “Соҳибкор” маҳалласидан “S.I.O.” фермер хўжалигига боғдорчилик учун 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 11,3 гектар ер майдонидан 2,0 гектар қисмига тегишли ҳужжатларни ноқонуний равишда расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда 40 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пуллардан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

@uzbprokuratura