Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.67K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 119

2022-10-06 19:17:24
Чортоқ туманида аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

@uzbprokuratura
755 views16:17
Ochish/sharhlash
2022-10-06 15:58:43
Бугун Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Рахимов бошчилигида Нурафшон шаҳар 2-секторидаги “Обод турмуш” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулга вилоятнинг Нурафшон, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Чирчиқ шаҳарлари ва Ўртачирчиқ, Паркент, Қибрай, Пискент, Бўка туманларидан 40 нафар фуқаролар келиб, ўз мурожаатларини баён қилишди.

Мазкур сайёр қабулда 20 нафар фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал қилиниб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг 2 нафарига ногиронлик аравачиси, 2 нафарига ходунок, 2 нафарига қўлтиқ таёқ, 2 нафарига хасса, 1 нафарига эшитиш мосламаси берилиши таъминланди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 нафар фуқарога паррандачилик билан шуғулланишлари учун парранда инкубатори ажратилди.

Ўрганиш лозим бўлган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот ва мутасадди идора масъулларига тегишли топшириқлар берилиб, ушбу мурожаатларни ҳал этилиши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

@uzbprokuratura
3.8K views12:58
Ochish/sharhlash
2022-10-06 14:19:44
Самарқанд вилояти прокурори Жахонгир Хатамов томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, ечимини топмаётган муаммо ва таклифларни жойида ўрганиб, ижобий ҳал этиш мақсадида Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказилди.

Унда 33 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммолар, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган таклифларни ҳам билдиришди.

Қабул давомида 17 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 13 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди, шунингдек, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга олинди.

@uzbprokuratura
4.0K views11:19
Ochish/sharhlash
2022-10-06 14:00:36 Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Шакиров ва шаҳар прокурори ўринбосари Э.Инамджанов раислигида тегишли ташкилот, муассаса ва жамоатчилик вакиллари иштирокида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган шаҳар ҳудудий Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Бюронинг шаҳар бошқармаси бошлиғи О.Бозоров томонидан жорий йилнинг 9 ойида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Хусусан, Бюронинг шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари иш юритувига келиб тушган 17 трлн. сўмлик 524 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 348 мингдан ортиғи тамомланиб, 5,6 трлн. сўмлик ундирув амалга оширилган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий кўмак кўрсатиш юзасидан жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи эҳтиёжман фуқаролар учун 61 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ажратилган.

Тадбирда асосий эътибор, ҳамкорликда ижро ҳужжатларининг ўз муддатида ва тўлиқ ижро этилиши, айниқса, давлат фойдасига ундирувларни таъминлашда мутасадди идоралар масъулиятини ошириш орқали мавжуд қарздорликларни бартараф этишга қаратилди.

Бундан ташқари, уй-жойдан кўчириш ёки киритиш билан боғлиқ муаммоли ишларнинг фуқаролик судлари томонидан сайёр суд мажлиси шаклида кўрилиши, бўйича ҳам муҳим таклифлар муҳокама қилинди.

@uzbprokuratura
3.5K viewsedited  11:00
Ochish/sharhlash
2022-10-06 14:00:36
3.0K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-10-06 13:39:26
Муқаддам хабар қилинганидек, Президентнинг жорий йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари билан биргаликда Сурхондарё вилояти Термиз халқаро аэропорти Хайратон кўприги 4Р-206 автомобиль йўлининг 20,5 км. узунликдаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари билан танишишди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар ва лойиҳа-смета ишларидаги тўхталишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва таклифлар берилди.

@uzbprokuratura
3.9K views10:39
Ochish/sharhlash
2022-10-06 09:44:58 Фарғона вилоятидаги 2-секторлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, аҳоли саломатлигини яхшилаш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида прокурорлар секторларида жорий йилнинг сентябрь ойи “Саломатлик ойлиги” деб эълон қилинди.

Ойлик давомида барча туман (шаҳар) прокурорлари секторларида истиқомат қилувчи аҳолини саломатлигини тиклаш мақсадида малакали шифокорлар жалб этган ҳолда, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

Хусусан, 8 305 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикдан ўтказилганларнинг 596 нафари “Темир дафтар”да 3 134 нафари “Аёллар дафтари”да, 907 нафари “Ёшлар дафтари”да, 3 658 нафари бошқа тоифадаги фуқароларни ташкил этди.

Тиббий кўрик давомида, 1 908 нафар фуқаро УЗИ кўригидан, 1 460 нафар фуқаро ЭКГ текширувидан ўтказилди, 270 нафар фуқарога даволанишлари учун бепул йўлланмалар берилди, 57 нафар фуқаро ногиронлик гуруҳларига чиқарилди, 781 нафар фуқаро амбулатор даволанишга ётқизилди, 1 725 нафар фуқарога 6,4 млрд. сўмлик дори - дармон воситалари тарқатилди, 2 400 нафар фуқарога тиббий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, прокурорлар секторларида ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилаларнинг 40 нафарига ногиронлик аравачалари, қўлтиқ таёқлар ҳамда эшитиш мосламалари олиб берилди.

@uzbprokuratura
4.2K views06:44
Ochish/sharhlash
2022-10-05 16:15:13 Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "M-D D" фермер хўжалиги ҳудудида содир бўлган ёнғинда 531 туп дарахт нобуд бўлганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 134,9 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Яшнобод тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@uzbprokuratura
4.3K views13:15
Ochish/sharhlash
2022-10-05 15:14:10
#эълон

Диққат!!! Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Ахборотномаси илмий-амалий ҳуқуқий журналига 2023 йил учун обуна давом этмоқда!

Журналга 2010 йилда асос солинган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритилган. Журнал 3 ойда бир марта нашр қилинади, мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.

Олий аттестация комиссияси раёсатининг қарори билан Ахборотноманинг электрон иловаси ҳам Рўйхатга киритилган бўлиб, бу илмий изланувчилар ва муаллифлар учун қўшимча имкониятлар яратади.

Обуна масаласида қуйидаги телефон рақамларга боғланинг:
(71) 202 04 96 (1724);
(71) 202 07 16 (1582);

Ҳудудларга етказиб бериш:
(99) 808 29 95 рақамига боғланинг.
Веб-сайт: https://proacademy.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
4.5K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-10-04 17:53:27
Андижон вилоятида обод бўлаётган манзиллар

@uzbprokuratura
3.4K views14:53
Ochish/sharhlash