Get Mystery Box with random crypto!

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент | Bosh prokuratura

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш ҳақини ундиришга оид ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-чорагида судларнинг иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 14,7 млрд. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилиб, 500 нафардан зиёд ишчи ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, иш ҳақи қарздорликларини бартараф этмаган қарздор корхоналарга “MIB Portal” электрон дастури орқали уларга тегишли 94 та автотранспорт воситалари ҳамда 16 та кўчмас мол-мулкларга нисбатан электрон тарзда банд солинган.

Мисол учун, Бюронинг Сергели тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор "TOSHKENT YOG'-MOY KOMBINATI" ҚК АЖдан 148 нафар ундирувчилар фойдасига 764,9 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook