Get Mystery Box with random crypto!

Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлашти | Bosh prokuratura

Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари, Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоятда дастурлар доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан 716 та объектларда 1 трлн. 48 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, 1,1 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги ҳамда 1,5 млрд. сўмлик бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари қўрилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишлар бўйича 13 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар бўйича 35 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Ўрганишлар якуни бўйича соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда объектларни фойдаланишга топшириш, маблағларни иқтисод қилиш ва янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик хужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook