Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 21

2024-01-01 17:47:14
Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Германия LED-экранларида намойиш этилмоқда

Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси томонидан ушбу давлатда Ўзбекистон туризми салоҳиятига бағишланган навбатдаги видеолавҳа Берлин Марказий темир йўл вокзали (Berliner Hauptbahnhof) LED-реклама устунларида намойиш этилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
14.4K views14:47
Ochish/sharhlash
2023-12-31 21:58:13
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Каналга уланиш: 
@uzauz
21.0K views18:58
Ochish/sharhlash
2023-12-31 21:53:05 2024 ЙИЛ — ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ, деб эълон қилинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
17.2K viewsedited  18:53
Ochish/sharhlash
2023-12-30 12:01:04
Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Саттаров Илҳомжон Раҳимжанович Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди

И.Сатторов тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари - республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
12.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-12-30 07:38:39
Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди

Муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
16.2K views04:38
Ochish/sharhlash
2023-12-29 21:03:41
Байрам муносабати билан автобус йўналишларининг иш вақти узайтирилди

2023 йил 31 декабрь куни Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча автобус йўналишларининг иш вақти 1 январь соат 01:00 га қадар узайтирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.7K views18:03
Ochish/sharhlash
2023-12-29 19:53:31 Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ:

 ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

 Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

М.Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.

Каналга уланиш:
 @uzauz
13.5K views16:53
Ochish/sharhlash
2023-12-29 17:13:02 #TAYINLOV

Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Э.Каримов тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
13.8K viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2023-12-29 16:09:52 Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
16.7K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-12-29 07:24:14
«Телеграм»да 11 та канал очиб экстремистик ғояларни тарғиб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
 
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро 2018-2023 йиллар давомида доимий яшаш манзилида бўлиши ҳамда 2022 йилнинг июль-ноябрь ойларида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мавсумий ишлаши давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «ҳижрат» ва «жиҳод»га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган.

Натижада, у «Телеграм» мессенжерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.
Ҳатто унда Сурияга бориб, “жиҳод” қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

ДХХ тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, бу шахснинг Сурияга кетишининг олди олинди ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Суд ҳукмига кўра, мазкур шахсга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
31.7K views04:24
Ochish/sharhlash